23 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг Давлатобод, Уйчи, Янгиқўрғон ва Норин туманларидан 26-27-28-29-30 гуруҳлари эсон-омон она диёримизга етиб келдилар.
🤲 Ҳожиларимиз муборак заминда Ҳақ таолонинг фарзи – Ҳаж амалини чиройли адо этиб, соғу саломат ўз юртига етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишди,





Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати