Таълим тарбия

МУОМАЛА-ОДОБ БЕЛГИСИ

МУОМАЛА-ОДОБ БЕЛГИСИ

Инсон ота-онасига муомала қилишда бир қанча одобларга риоя қилиши лозим. Ота-онага хизмат қилишни ва уларни ҳурматлашни инсон ўзига фарз деб билиши керак. Молу дунёсини улардан дариғ тутмаслик, ота-онага қилган хизматини миннат қилмаслик, ота-онани юзига тик боқмаслик лозим. Улар билан гаплашганда ҳам фарзанд бошини хам қилиб гапириши одатдир. Фарзанд ота-онасини чақириғига тез жавоб бериши шарт.

Фарзанд ота-она билан сўзлашганда, шунингдек, улар ҳузурида бошқаларга ҳам  баланд овозда гапирмаслиги лозим.  Ота-онасининг ижозатисиз сафарга бормаслик, доим уларни хурсанд қилиш пайида бўлсин, қилган эҳсон ва яхшилигини иккинчи ибодат деб билиши керак.

Қариндош –уруғлар билан муомала қилганда қуйдаги одоб шартларига риоя этиш  лозим бўлади. Қариндош уруғлар билан дўстлик, алоқа ватез-тез хабар олишни одат қилиш; молу дунёси билан қариндош-уруғларга ёрдам бериб туриш; хурсандчилик ва ғам-ташвишларида уларга шерик бўлиш; ёрдам зарурати туғилганда қўлдан келганича ёрдаминги аямаслик; қариндош уруғлар қанча жафо қилсалар ҳам, жавобини вафо билан қайтариш; уларнинг душманлари билан муроса қилмаслик,молига қасд ва таъма қилмаслик.

       Қўшнилар билан муомала қилиш одоби ўн тўрттадир.

       1.Қўшниларга доим илтифотли  ва меҳрибон бўлиш.

       2.Қуўшнилардан насиҳат ва яхшиликни дариғ тутмаслик.

       3.Қўшнисидан ёмонлик кўрса ҳам сабр қилиш, уни беобрў қилмаслик.

       4.Қўлдан келганича қўшнисига ёрдам бериш.

       5. Инсон оғирлигини қўшнисига ташламаслиги керак,балки унинг юкини кўтариш.

       6.Қўшнисининг бирор ҳожатини чиқарса, унга миннат қилмаслик.

       7.Қўшнидан бирор фойда етса,шукр айтиш.

       8.Қўшнисидан бирор нуқсон етса, шикоят қилмаслик.

       9.Қўшни камбағал бўлса,имкон қадарёрдам бериш

       10.Қўшни бирор нарса сўраса, очиқ юзлик билан бериш.

       11. Сув,  туз ва ўтин каби нарсаларни ундан дариғ тутмаслик.

       12.Қўшниниг ёш болаларини эркалатиш.

       13.Таъзия кунларида таъзия билдирсинва хурсанчилик кунларида муборакбод қилсин.

       14.Қўшниниг томорқасига унинг уйи томонидан сув ўтадиган бўлса, сув йўлини доим очиб қўйсин.

Қўшнилар уч турга бўлинади: қариндош қўшни ва бегона қўшни ва ғайридин қўшни. Билингки, қариндош бўлган қўшнинингсизда учта ҳаққи бор-қариндошлик, мўъминлик ва қўшничилик ҳақи. Шунинг учун қўшни ғайридин бўлса ҳам у билан яхши муомалада бўлиш зарур. Ғайридин қўшниларга манашундай гўзал  муомала қилинса, уларнинг мусулмон бўлиши ҳам ажаб эмас. Пайғамбар саллаллоҳу алйҳи васалллам ғайри динлар билан гўзал муомала қилар эдиларки, агар ёмон мақсад билан келган бўлса ҳам иймон келтириб қайтар эди. 

Қариндош бўлмаган инсонлар билан қуйидаги  муомала одобларига риоя этиш лозим. 

       1.Ҳеч кимга ҳақорат назари билан боқмаслик.

       2.Уларнинг суҳбати ва сўзлари орасига кирмаслик.

       3.Бошқаларнинг ножўя ишлари ва сўзларидан ўзингни  ғофил тут, яъни сабр қилиб ўзингни билмасликка ол. Агар бирор кишидан сенга, дининга ё миллатга нисбатанноўрин хатти-ҳаракатни кўрсанг, насиҳат қил.Бу хусусида ҳадиси шарифда “Кимки бир номақбул ишни кўрса, бас, уни қўли билан тўхтатсин ва агар қўли билан тўхтата олмаса, тили билан қайтарсин, агар қўли билан ҳам қайтара олмаса, бас, дили билан ўша ишни ёмон кўрсин.  Лекин  қўли ва тили билан  қайтара олмай, дили билан ёмон кўриши иймоннинг заифлигидан  далолатдир”, дейилган.

       4.Барча халққа нисбатан меҳр шафқатли бўлиш керак.

       5.Улардан бирор кишини то ўзингга беғаразигини билмасанг,суҳбатингга яқин тутма.

       Муомала одоб-ахлоқ, маънавият ва маданият белгисидир. Бундай кишилар икки дунё саодатига эришадилар.

Мусохон Эргашев, 
Уйчи тумани “Аҳмад Яссавий” жоме

масжиди имом хатиби