Аллоҳ таоло бу дунёни синов майдони қилиб яратди. Унда инсоннинг қандай умр кечириши, неъматларни қайси йўлга ишлатишига қараб охиратдаги манзил-макони аниқ бўлади. Инсоният доимий имтиҳонда эканини қуйидаги ояти карима мазмунидан билиб оламиз: “(У) сизларнинг қайси бирингиз чиройлироқ (савоблироқ) амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У Азиз (қудратли) ва Ғафур (кечиримли)дир” (Мулк сураси, 2-оят).
Бу имтиҳон дунёсида яхши ҳам бор, ёмон ҳам бор, ҳалол ҳам бор, ҳаром ҳам бор. Ҳамма нарса ҳалол, ҳамма бир хил мўмин-мусулмон бўлганида синовдан маъно қолмаган, ёмон бўлмаса, яхшини қадрига етмаган бўлардик.
Мўмин-мусулмонлар ўзаро ёру биродар бўлиб, дунёдаги синовлардан яхши ўтиб олишлари учун, бир-бирларини тўғри йўлга чақириб, ёмонликдан қайтариб турадилар. Агар ҳамма “Ўзим чиққан тепа омон бўлсин”, деб ҳаракат қилса, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш бўлмаса, жамиятда фисқу-фасод кўпаяди ва тобора зарари катталашиб боради. Буни қуйидаги ҳадиси шарифдан билиб оламиз: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ё яхшиликка буюрасиз ва ёмонликдан қайтарасиз, ёки бўлмаса, Аллоҳ таоло устингизга бир балони юборади, ундан кейин қанча дуо қилсангиз ҳам дуоингиз қабул бўлмайди” (Имом Термизий ривояти). Аллоҳ таоло кечиради-кечиради кеч уради деган ибратли гап бор. Хозирги кунда баъзи инсонлар ўзи устида бўлиб турган неъматларди қадрига етмай, шу неъматларди шукрини адо этмай қўйди нима учун хадиси шарифларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон ўзидан юқоридаги инсонга қарайверса ўзидаги неъматни қадрига етмай эсдан чиқаради, ўзидан пастдаги инсонларга қаралса ўзидаги Аллоҳ таоло берган бехисоб неъматларди қадрига етган бўлар эди деганлар. Улуғ устозларди ибратлик бир сўзлари бор “Ватан манга нима қилиб берди деб эмас мен ватанимга нима қилиб бераолдим” деган туйғуда яшашлиги керак деганлар. Нима учун бу иборани келтираяпмиз хозирги кунда юртимиздаги ўзгаришлар ва риволанишларни кўра олмаётган ва шу неъматларга ношукурчилик қилаётган бази инсонларди кўриб холига ачинасан ота-онаси истиқомат қиладиган, қариндош уруғлари, опа-сингиллари яшайдиган муқаддас заминга тош отишлик, туҳматлар ёғдириш энг оғир гунохлардан хисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳуа алайҳи васаллам мўмин инсон ватанига ҳиёнат қилмайди, ватанига қилган ҳиёнат кечирилмас гуноҳлардан эканлиги хақида огоҳлантирганлар.
Шу ҳадисдан келиб чиқиб, барчамиз жамиятдаги ёмон иллатларни йўқотишга имкон қадар ҳиссамизни қўшишимиз керак. Буни маълум бир идораларнинг иши деб ўйламайлик.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда аҳиллик ва бирдамлик бўлса ўша жойда файзу-барака ва ривожланиш бўлади деганлар. Шунинг учун барча мўмин мусулмонлар аҳил иноқ бўлсак юрт равнақи ва ривожига хисса қўшган бўламиз.
Ёшларга, айниқса, уларнинг ўсмирлик даврида чиройли тарбия, гўзал ўрнак кўрсатишимиз керак. Уларни ким билан юрибди, ким билан дўст тутинди, суриштириб, огоҳ бўлиб туришимиз лозим. Уларнинг кўпчилиги ёмон дўстлар сабабли, ичкилик ва гиёҳвандликка ўрганиб қоладилар.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, аксарият жиноятларнинг илдизи бекорчиликка бориб тақалади. Халқимиз орасида бекорчидан Ҳудо безор деган гап бор, бекорчи инсонни Аллоҳ таоло ҳам яҳши кўрмайди. Фарзандларимизди билим-маърифатли, меҳнатсевар, ғайратли, ўз касбини пухта биладиган қилиб тарбиялаш, келажакда уларни халқимизга, динимизга фойдали инсон бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун фарзандларимиз бекорчи бўлиб қолишларига йўл қўймаслигимиз, балки уларни, билим олиш, китобхонлик, турли тўгараклар, спорт билан шуғулланиш, маданий ҳордиқ билан банд қилишимиз керак. Бу масала ҳозирги кунда давлатимиз ҳукумати диққат эътиборида турган иш бўлиб, ёшларга барча шароитлар яратиб берилмоқда. Эртага сизу бизни ўрнимизни эгаллаб ўзбек халқини, мўмин мусулмонларни хизматини қиладиган ёшларимиз хар тамонлама илимли, билимли ва комил инсон бўлишлари керак. Бунинг учун биздан талаб қилинадиган нарса ўсиб келаётган ёшларимизга ўзимиз хар жиҳатдан ўрнак ва намуна бўлишимиз керак.
Муҳаммадшокир Бобохўжаев,
Норин туман "Умархўжа эшон" жоме
масжиди имом хатиби