Жамият аъзоларига муносабат

ИСЛОМДА ОИЛАГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР

ИСЛОМДА ОИЛАГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР

Ислом дини инсон ҳаётининг барча соҳаларини ўз ичига олган мукаммал таълимотдир. Оилага бўлган еътибор ва унинг муқаддаслиги эса Исломнинг энг асосий тамойилларидан биридир. Оила – жамиятнинг пойдевори, фаровонлик ва барқарорликнинг кафолатидир. Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида оилани мустаҳкамлаш, унинг қадриятларини асраш ва ундаги аъзолар ўртасидаги меҳр-оқибатни таъминлаш ҳақида кўплаб далиллар келтирилган.

Қуръони каримда оиланинг аҳамияти жуда муҳим саналган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: Унинг кудрат белгиларидандирки, сизларга ўзларингиздан жуфтларни яратди, токи улар билан ором топурсизлар ва орангизда муҳаббат ва раҳм-шафқат пайдо қилди. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун белгилар бордир" Бу оятдан кўриниб турибдики, оила Аллоҳнинг улуг‘ неъматларидан биридир. Еркак ва аёлнинг бирлашиши нафақат улар орасидаги муҳаббат, балки жамиятнинг мустаҳкам бўлишига хизмат қилади. Оиланинг мустаҳкамлиги – жамиятнинг мустаҳкамлиги, оиланинг тинчлиги – жамиятнинг осойишталиги демакдир.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг оилага муносабати жуда ҳам яхши бўлган. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам оилада меҳр-оқибат ва яхши муносабатни тарғиб қилганлар. У зот дедилар: "Сизларнинг енг яхшиларингиз – оиласига яхши муносабатда бўлганларингиздир. Мен еса оиламга яхши муносабатда бўлишда сизларга енг яхши ўрнакман". Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ўз оиласида доимо меҳрибон, раҳмдил ва мулойим бўлганлар. У зотнинг оилага нисбатан муносабатлари ҳар бир мўмин-мусулмон учун гўзал намуна саналади.

Оиланинг масъулияти ва муқаддаслигини ўзига яраша ўрни бор. Исломда оила аъзоларининг ҳар бири ўзига хос масъулиятга эга. Эр – оиланинг бошлиғи ва масъулият эгаси, аёл эса оила муҳитини покиза ва фарзандлар тарбиясини гўзал қилишга масъулдир. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ҳаммангиз бир масъулсиз ва ҳаммангиз ўз қўл остингиздагилар учун жавобгарсиз. Имом – масъулдир. Эркак ўз аҳли учун масъулдир. Аёл ўз уйи ва эрининг мол-мулки учун масъулдир". Бу ҳадис оилада ҳар бир аъзо ўз ўрнини билиши ва масъулиятларини адо этиши лозимлигини кўрсатади. Оиланинг ҳар бир қисми ўз вазифаларини тўғри бажарган тақдирдагина, у мустаҳкам ва барокатли бўлади.

Фарзанд тарбиясидаги эътибор оиладаги муҳим жабҳалардан бири. Исломда оиланинг асосий вазифаларидан бири – фарзандларни гўзал ахлоқ ва тақво билан тарбиялашдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюради: "Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни жаҳаннам ўтида асрангФарзандларнинг дунёвий ва охиратдаги саодати уларнинг тўғри тарбиясига боғлиқдир. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Фарзандларингизга яхшилик қилинглар ва уларга гўзал одоб-ахлоқни ўргатинглар". Фарзандлар оиланинг бойлиги ва жамиятнинг келажагидир. Шунинг учун ота-оналар уларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.

Оила тинчлиги ва тотувлиги ҳаётнинг муҳим қисми. Оилани тинч ва барқарор тутиш учун эр-хотин ва оила аъзолари бир-бирларига ҳурмат, сабр ва меҳр-оқибат билан муносабатда бўлишлари керак. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Мўмин эркак мўмина аёлни ёмон кўрмасин. Агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқа бир хулқини ёқтиради." Бу ҳадис оиладаги муаммоларни сабр ва муросага асосланиб ҳал қилиш лозимлигини ўргатади. Ҳар бир аъзо ўз ҳақ-ҳуқуқларини унутмаслиги, лекин биринчи навбатда ўз бурчини бажаришга интилиши керак.

Хулоса қиладиган бўлсак, Ислом оилани ҳаётнинг ажралмас ва энг муҳим қисми сифатида улуғлайди. Оилани мустаҳкам сақлаш, унда меҳр-оқибат ва тинчликни қарор топтириш мусулмоннинг эътиқодий ва ахлоқий бурчидир. Аллоҳ таоло барчамизнинг оилаларимизни барака ва тинчлик масканига айлантирсин, фарзандларимизни салоҳиятли қилиб тарбиялашни насиб этсин. Аллоҳ таоло айтганидек: "Роббимиз! Бизга жуфтларимиз ва зурриётларимиздан кўз қувончини ато этгин ва бизни тақводорларга имом қилгин"

                                                           Баҳодир Ботиров,
Чуст туман "Охунбобо" жоме 
масжиди имом-хатиби