Таълим тарбия

ИСЛОМ ОДОБ ДИНИДИР.

ИСЛОМ ОДОБ ДИНИДИР.

Келинг, аввало, одоб сўзининг маъносини билиб олайлик." Одоб "сўзи мраб тилида" одамларни зиёфатга чақириш"маъносини билдиради. Кейинчалик бу сўз маънавий зиёфатга чақириш, яхшилик ва гўзал хулқларга чорлаш маъносида қўлланадиган бўлди. Илмий истилоҳида эса одоб гўзал фазилатлар билан сифатланиш ва ёмон хулқлардан тийилишдир. "Одоб" сўзи урфда яхшиликка ҳам нисбатан қўлланади. Бир кишини одобли дейилганда унинг яҳшилиги кўплигига далолат қилади. 

 Бундан ташқари, "Таомланиш одоби"," Кийиниш одоби", "Суҳбат одоби"," Ижтимоий одоблар "деганда ушбу одатларни жуда мароғига етказиб бажаришни тушинилади. Шунингдек, инсон руҳиятини кўтариб, унга яхши таъсир этувчи чиройли каломга ҳам" адаб"дейилади. Кейинчалик ушбу таъсирчан калом "адабиёт" атамаси номи билан алоҳида фан сифатида шакилланди. Бу илм билан шуғилланадиган мутахассисни "адиб" деб юритиладиган бўлди. Ўзбек тилида маъно жихатдан бироз фарқ қилсада. Хулқ ва қадрият одоб сўзи билан ҳамоханг маъно касб этади.

Одоб-ахлоқ узоқ асрлар давомида бизнинг қон –қонимизга сингиб.урф-одат ва қадриятимизга айланган. Ғарб дунёсида эса “одоб” сўзи ўрнига “маданият” ва “этика” сўзлари қўлланиб келинмоқда. Лекин улардаги “маданият” ва “этика” истилохларида муайян меъёр йўқ. Шунинг учун баъзи бир беодоблик ва хунук  одатларни одоб сифатида талқин қилинади. Бунга айни асримиздаги “оммавий маданият” ни мисол келтирсак бўлади. Аслида маданиятсизлик ва беодобликни тарғиб этувчи бундай қабохатни (оломонча маданият дейиш тўғри бўлади).

Одоблар асосан хос ва умумийга бўлинади. Хос одоб деганда инсон ўзини-ўзи хурмат қилиши. Умумий одоб деганда эса жамиятдаги инсонларни хурмат қилиши тушунилади.   

Динимизда одоб масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Қуръони каримдаги барча оятлар эътиқод, ҳукм ва одоб мавзулари билан боғлиқ ҳолда нозил бўлган. Хатто Қуръони каримдаги Ҳужурот сурасини уламолар "Одоблар сураси" деб номлайдилар. Бунга сурада бир қанча одоблар зикр қилингани сабаб бўлган. Ҳадиси шарифлардаги мавзулар ҳам худди шундай. Кўриб турганингиздек, динимизнинг учдан бир қисмини одоблар ташкил этади. Мана шунинг ўзидан ҳам бу мавзунинг қанчалик аҳамиятли эканини билсак бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлар-у тошдан бўлган ўтдан сақланг" (Таҳрим сураси,6-оят). 

 Одамлар Али розияллоҳу анҳудан: Ўзимизни ва оиламизни  дўзах  ўтидан қандай сақлаймиз? деб сўрашди. Шунда ҳазрати Али: "Одоб ва таълим бериш билан сақлайсизлар", деди. 

Инсоният тарихида сайқалланиб келаётган одоб мавзуси динимизда энг мукаммал даражага етган. Бу ҳақда ҳадисларда кўплаб марҳаматлар бўлган. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Дарҳақиқат, мен карамли (гўзал) хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим", дедилар (Имом Бухорий ривояти). 

 Мана шу гўзал хулқларни ўрганиш ва кейинги авлодга етказишда уламоларимизнинг ҳам хизматлари катта бўлди. Улар одоб мавзуси билан бўғлиқ алоҳида китоб ва рисолалар таълиф этдилар. 

Дунёда одоб мавзусига бағишланган барча китоблар мусулмонлар томонидан ёзилгандир. Бу ҳақда сўз борар экан, муҳаддислар султони Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг "Ал-адаб ал-муфрад" китоби бу мавзуда битилган шоҳ асардир. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ "Саҳиҳул Бухорий"да бир бобни одоб мавзусига бағишлаган. Шундай бўлса-да, одоб мавзуси жуда муҳим бўлгани учун алоҳида китоб ёзиб, унга"Ал-адаб ал-муфрад"деб ном берган. 

"Ал-муфрад"сўзи ёлғиз ва мустақил деган маъноларни англатиб, асар одоб-ахлоққа бағишланган муётақил китоб эканини билдиради. Унда одоб-ахлоққа оид бир минг уч юз йигирма иккита ҳадиси шариф отли юз қирқ тўрт бобда келтирилган. Бундан ташқари, Имом Мавардий раҳматуллоҳи алайҳнинг"Адабул-дунё вад-дин" (Дин ва дунё одоблари)китоби ҳам одоб ахлоқ мавзусига оид муҳим манба ҳисобланади. Яна бунга ўхшаш китобларни жуда кўплаб келтириш мумкин. 

Ёшларга насиҳатим  китобидан.

Зикруллох Умурзақов,
Норин тумани “Ҳаққулобод” жоме 
масжиди имом ноиби.