Таълим тарбия

ИНТЕРНЕТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ

ИНТЕРНЕТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ

Маълумки интернет ва ижтимоий тармоқлар қисқа фурсатда телевидениа, радио, газета ва журналларни ортда қолдирди. Хозирга келиб, деярли бутун дунёдаги одамлар интернетдан фойдаланади. Аввало мусулмон одам замон билан хамнафас бўлиши, инсон хаётини енгиллатувчи ххар бир янгиликдан фойдаланиши, узи хам янгиликлар, кашфиётлар қилишга харакат қилиши, шу орқали бу дунёни обод қилишга хизмат қилиши лозим.

Аллоҳ таоло Қуоъони каримнинг Ҳуд сурасида шундай мархамат қилади: “У сизларни ердан падо қилиб, сизларни уни обод этувчи этди. Бас, ундан кечирим сўрангиз, сўнгра унга тавба этингиз! Албатта, Роббим бандаларига яқин ва дуоларни ижобат этувчидир”. (61-оят).

Аллоҳ таоло каломида инсонларга ер юзини обод қилишлик уни устида Аллоҳ таолони розилиги йўлида яшашликни тушунамиз. Интернет пайдо бўлганидан бери базилар уни ижобий бахолашса, базилар салбий томонларини гапиради. Бу мавзудаги мақбул қараш шуки, интернет ҳам телевизор ва радио каби бир восита. Бу ердаги энг муҳим омил – инсон омилидир. Чунки яхши маълумотни ҳам, ёмон маълумотни ҳам инсон тарқатади.

Демак сиз-у бизнинг муҳим вазифаларимиздан бири – интернетдан тўғри мақсатда фойдаланиш ва ёмон мақсатда фойдаланаётган инсонларга, айниқса ёш авлодга тўғри йўлни кўрсатиш, зарарли оқибатлардан огохлантиришдир. Айни пайтда ижтимоий тармоқларда миллий-диний қадрятларга зид нарсаларни тарғиб қилаётган шахслар таъсирига тушиб қолмаслик йўлларини ўргатишдир. Аввало интернетдан фойдаланишда ниятни яхшши қилиш. Яҳши ният динимиздаги энг гўзал асослардан биридир. Пайғамбарамиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Албатта амаллар ниятларга боғлиқдир...” Имом Бухорий ривояти. 

Мусулмон одам интернетдан фойдаланар экан вақтини ғанимат ва умр ўлчовли эканини билиши керак. Пайғамбарамиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай огоҳлантирадилар: “Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича одам боласининг қадами Парвардигоро хузуридан силжимайди: умрини қандай ўтказгани, ёшлигида қандай ишлар қилгани, бойликни қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва билган нарсаларига қайдаражада амал қилгани сўралади.” Имом Термизий ривояти.

Интернетдан фойдаланувчи яна бир мухим жихат мулоқотларда одоб-ахлоқга риоя этиш, ман қилинган ишлардан қайтиш асос бўлиши керак. Мусулмонни нафақат ташқи дунёси балки ички дунёси ва интернетдаги мулоқотлар хам одоб-ахлоқга бурканиб, яшаши зарурдир.

Ёлғон хабар, суръат, аудио ва видеоларни тарқатмаслик. Интернет айниқса ижтимоий тармоқлар ташкил этилишидан асосий мақсад, илим олиш имкониятларини янада қулай ва осонлаштириш, одамларнинг узоғини яқин қилиш, вақтларини тежаш, инсон тараққиётига ҳисса қўшиш, деб тушуниш керак. Таассуф билан айтиш лозимки, хозирда ўзини билогер деб атаб олган шахслар томонидан текширилмаган маълумотларни тарқатиш, бировнинг шахсияти, оиласи ва хатти-харакатлари хақида бир томонлама, ёлғон аралаш маълумотларни тарқалиши холатлари кўпайиб бормоқда. Пайғамбарамиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишларни қоралаб, шундай мархамат қилганлар: “хар бир эшитган гапини гапиравериши одамнинг ёлғоннчи бўлиши учун етарлидир”. Имом Муслим ривояти.

Инсоннинг хар бир эшитган гапини бефарқлик билан бошқаларга айтиши ёлғончилик олиб келиши ва унинг фикрлари ва хулосаларига эхтиёт бўлиш кераклигини англатади.

Аллоҳ таоло барча мусулмонларни интернетдан фойдаланишда ўзларига ва барча инсонларга манфаатлик тармоқлардан фойдаланишни насиб қилиб, адашишлардан Аллоҳ барчамизнги сақласин.

 

Аъзамхон Исақов,
Наманган шаҳар “Ёқуббой ҳожи” жоме 
масжиди имом хатиби