Жамият аъзоларига муносабат

ИНСОНЛАР ОРАСИДА ЙЎҚ БЎЛМАЁТГАН ЭНГ ЁМОН ИЛЛАТЛАРДАН БИРИ БУ...

ИНСОНЛАР ОРАСИДА ЙЎҚ БЎЛМАЁТГАН ЭНГ ЁМОН ИЛЛАТЛАРДАН БИРИ БУ...

Аллоҳ таоло ҳар бир амалда инсонга бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам фойда келтирадиган нарсани ҳалол, бунинг аксини эса ҳаром қилди. Аллоҳ таолодан ва охиратидан умиди бор киши ҳалолини қилиб, ҳаромидан хазар қилиши керак яъни шариьат буюрган ишни қилиб қайтарган ишдан сақланмоғи лозим. Ана шундай ҳаром ишлардан бири сеҳрдир. Сеҳргарлик Сулаймон алайҳиссалом даврларида ўта авж олган. Бу ҳақда Қуръони каримнинг Бақара сураси 102–103-оятларида орқали қаттиқ огоҳлантиради “…Сулаймон кофир бўлмади, лекин одамларга сеҳр (жоду)ни ҳамда Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларни ўргатадиган шайтонлар кофир бўлдилар. 

…Уни (Аллоҳ китобини сеҳрга) алмашганларга охиратда насиба йўқлигини ҳам яхши билар эдилар. Ўз (насиба)ларини қанчалик ёмон нарсага сотиб юборганларини билсалар эди!” 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Ким фолбин ёки бахшига ишонса Мухаммадга нозил қилинган қуръонга кофир бўлибди"деганлар. Ҳар қандай охиратини ўйлаган исон бу оят ва  хадисни ўқиса ва эшитса уни ўз яқинларига, оилаларига етказишлиги вожиб хисобланади. Шунда динимиз ривожланади, оилимизда барака бўлади ва энг асосийси охирати обод бўлади. Оилада эр ва хотин ўртасида озгина келишмовчилик, низолар юзага келса аёл охиратини ўйламай, диний томондан никоҳига ва иймонига путур етказаётганидан бехабар эримни иситаман деган ниятда фолбин, бахшилар хузурига бориш ҳали ҳам йўқ бўлмагани ачинарли хол. Мана шундай замонда масжидларимиз эшиглари очиқ, маҳаллаларда мадраса кўрган аҳли илмлар, олимлар олдиларига бориб диний томондан икки дунёйингизга фойдали маслахатлар олиш ўрнига фолбин, бахшиларга бориш катта жохиллик хисобланади. Энг ёмон томони аёлини фолбин ёки бахшига борганидан хабари йўқ эр билан никоҳи кўтарилган холда яшаб ўртада фарзанд дунёга келса никохсиз туғилган фарзанддан келажакда нимани умид қилинади?! 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрни ҳалок қилувчи гуноҳи кабиралардан санаган. Яна бир ҳадисларида 7 та ҳалок қилувчи нарсалардан сақланинг деган бўлсалар, шунинг бири ҳам сеҳрдир. Шу асосларларга биноан уламоларимиз сеҳрни ҳаром амаллардан санаганлар. 

Сеҳр, “иссиқ-совуқ” қилувчи ҳам, сеҳр-жодудан кўмак истаб борувчи ҳам гуноҳда тенгдирлар. 

Маҳалламизда кимнингдир қўшниси ёки қариндошлар орасиди шу йўлни ўзига лозим тутиб юрган инсонларди кўрилса албатта мўминлик хаққини адо этиб бу йўлдан қайтаришимиз ва огоҳлантиришимиз яъни тавба қилмаса охирати куйиб иймонсиз кетиб қолишлиги мумкинлигини эслатишимиз керак. 

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида: “Сеҳрга борган мўмин жаннатга кирмайди”, дея огоҳлантирадилар. 

Яна бир жиҳатни таъкидлаш керак. Аслида, сеҳр қилувчилар бировга душманчилик учун қиладилар. Билсинларки, Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади: “…Ерда бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас…” (Қасас, 77). 

Хўш, сеҳр, “иссиқ-совуқ” яхшилик умидида қилинса-чи? Барибир, унинг яхши-ю ёмони бир хил. Сеҳрни аксарият кишилар ҳасаддан қилишади. 

Бировнинг неъматига ҳасад билан душманчилик қилганингизда унинг бойлиги сизга ўтиб қолармиди? Йўқ, асло. Ёки бировга иссиқ-совуқ қилганингизда у бечора қийналса, хасталикда озор чекса, сизга фойда бўладими? Албатта йўқ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу дунё у дунёнинг зироайатгоҳидир», деганлар. Яъни нимани эксангиз, шуни ўрасиз. Шундай экан, ҳасадни ҳавасга айлантирайлик. 

Мана шу оят ва ҳадисларни ўқиб тушунган одам сеҳр қилмайди ҳам, сеҳрга бормайди ҳам. 

Инсон кўпроқ бир инсонди ёмон кўрса,ёқтирмаса, қалбида душманлиги бўлса шу йўлдан фойдаланишга ўтади вахоланки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга буюрмаганлар. Устозларимиз сен бир одамни сенга душманчилигини сезсанг ҳам қарғамагин хаққига дуо қил ва Аллоҳ таоладан инсоф сўра сен бир инсонни қарғасанг қарғиш ҳақ бўлса тегади ноҳақ бўлса ўзингга қайтади дер эдилар. 

Саҳобалар бизларга бу йўналишда ҳам ибрат бўлганлар агар бирор нарсаларини бирор киши ўғирлаб кетса шундай дер эканлар “Эй Роббим агар мани шу нарсамди ўғирлаган инсон шу нарсага муҳтож бўлиб олган бўла шу нарсамни унга баракотлик қилгин дер борди-ю шу нарсамни шайтонди ёки нафсини гапига кириб ўғирлаган бўлсалар бу ўғирлаган нарсаси у инсонни энг охирги гуноҳи бўлсин” деб дуо қилганлар. Биз нима деймиз оғзимизга келган сўзимизни қайтармай қарғаб ташлаймиз. 

Аллоҳ ҳаммамизга инсоф-тавфиқ бериб, бир-биримизга қўлдан келганча яхшилик улашайлик, ёмон ишлардан ва ёмон йўллардан қайтарсак мўминликка хос иш қилган бўламиз ва икки дунё саодатига эришамиз. 

 

Муҳаммадшокир Бобохўжаев, 
Норин туман "Умархўжа эшон" жоме  
масжиди имом хатиби