Исми ва насаби
Имом Муслимнинг тўлиқ исми қуйидагича: Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ибн Вард ибн Кувшоз ал-Қушайрий ан-Нисобурий. Куняси Абу Ҳусайн. Имом Муслимнинг «Қушайрий» нисбати ҳакида турлича талқинлар мавжуд. Бу нисбат бевосита имомнинг ўзига тегишлими ёки унинг аждодларини қулликдан озод қилган ёхуд иттифоқдош мавлоларигами, деган саволга икки хил жавоб берилган. Имом Ибн Салоҳ бу нисбат унинг ўзига тегишли эканини таъкидласа, бир қатор муҳаддис ва муаррихларнинг фикрича, Қушайрий нисбати имом Муслимнинг мавлоларига тегишли булиб, шунинг учун уни хам Қушайрий дейишган. Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ, араблар наслидан булиб, Қушайр арабларнинг маълум ва машҳур қабиласидир. Қабиланинг насаби Қушайр ибн Каъб ибн Рабиъа ибн Омир ибн Саъсаъадан бошланади. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ, имом Муслим хақида шундай дейди: «У киши насабда Қушайрий, ватанига кўра Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ, имом Муслим ҳакида шундай дейди: «У киши насабда Қушайрий, ватанига кўра Найсобурий, асл келиб чиқиши араблардан, ҳадис илмида имомларнинг энг улуғ намояндаларидандир». Ибн Салоҳ айтади: «у кишининг насаби Қушайрий, ватани Найсобур, асл келиб чиқиши араб, Ҳуросоннинг аҳли ҳадисларидандир».
Ватани
Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ Найсобурнинг Замжор кишлоғида дунёга келган. Найсобур ҳуросоннинг энг катта, машҳур шаҳарларидан, илмий марказларидан бири ҳисобланган. У ердан кўплаб етук уламолар, пешволар етишиб чиққан. Бу ўлка муҳаддислари ҳадис илмида санадларининг олийлиги билан шуҳрат қозонган. Шунинг учун имом Заҳабий ушбу шаҳарни «суннат диёри» деб таърифлайди. Имом Абу Ҳасан Абдуғаффор Форисий ўзининг Найсобурдан етишиб чиққан уламолар хақидаги «Ал Мунтаҳаб минас сияқи ли тарихи Найсобур» номли китобида 1678 нафар олимнинг таржимаи ҳолини зикр қилган. Ёқут Хамавий бу шаҳарни « Фузалолар кони, уламолар булоғи» деб атаган. Хофиз Абдулқодир Руҳовий шундай деган: «Ҳуросоннинг бош шахарлари тўрттадир: Найсобур, Марв, Балх ва Ҳирот». Яна шундай гап ҳам бор: «Илм бир дарахт бўлса, унинг илдизлари Макка ва Мадинада бўлиб, барглари Ироққа, мевалари эса Ҳуросонга олиб борилган».
Таваллуди
Тарихчи олимлар имом Муслимнинг вафот санасини бир хил кўрсатган бўлсалар да, таваллуд йили хақида турлича фикр билдиришган. Шунинг учун хам Ибн Ҳалликон: «Имом Муслимнинг таваллуд санасини аниқ, айтган бирорта хофизни кўрмадим», деган. Бу борадаги фикрлардан асосан тўртта тахмин келиб чикади:
1. 201/816 йил. Имом Заҳабийнинг «Ал Ибар»даги сўзига кўра, имом Муслим шу санада туғилгани келиб чиқади, чунки у мазкур асарида имом Муслимнинг олтмиш ёшда вафот этганини айтади. Ибн Имод Ҳанбалий имом Заҳабийнинг ушбу сўзини нақл қилиб, уни тасдиқлаган.
2. 202/817 иил. Буни Броккельман ва Сезгинлар зикр килишган. Улар: «Имом Муслим ҳижрий 202 санада, яна бир фикрга кўра эса 206 санада туғилган», дейишади.
3. 204/819 йил. Имом Заҳабийнинг сўзлари ичида ушбу сана ҳам зикр қилинган. Ибн Касир, Ибн Хажар ва Суютийлар имом Муслимнинг шу санада туғилганини катъийлик билан айтишган ва бунга далил сифатида: «Чунки ҳижрий 205 санада Муслим бир ёшда булган», дейишган. Кўпчилик бу фикрни «Машҳур гап шу», «Бу эьтироф этилган сўздир», деса да, мухаққиқ уламолар уни кучсиз гап, дейишади.
4. 206/821 йил. Буни имом Ҳоким айтган ва устози Ибн Аҳрамдан шундай эшитганини баён қилган: «Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 261 санада, ражаб ойидан беш кун қолганда, душанба куни кечки пайт вафот этди ва сешанба куни дафн килинди. Ўшанда у 55 ёшда эди». Юқорида айтилганидек, имом Муслимнинг ҳижрий 261 санада вафот этганига барча уламолар иттифоқ, килишган. Тадқиқотчи олимлар имом Ҳокимнинг мазкур гапини бу борадаги энг ишончли фикр дейишган. Жумладан, ҳадис илми имомларидан Ибн Салоҳ Муслимнинг вафот санасини айта туриб, «Бироқ, Муслимнинг таваллуд санаси ва неча йил умр кўрганини кўпчилик тадқиқотчилар аниқлай олмаган. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, биз буни аниқладик. Ҳофиз Абу Абдуллох Хоким ибн Баййиъ «Ал Музаккууна ли руваатил ахбар» номли китобида ҳофиз Абу Абдуллоҳ ибн Аҳрамнинг шундай деганини эшитган экан...» деб, юқоридаги матнни келтиради ва: «Бу Имом Муслимнинг таваллуд санаси ҳижрий 206 санага тўғри келишини билдиради. Валлоху аълам», дейди. Шайх Машхурнинг наздида хам шу фикр тўғрироқ. Ибн Хажар Асқалоний ҳам ўзининг «Муқаддима»сида: «Энг саҳиҳи шудир», деб 206 йилни кўрсатган. Тошкўприйзода: «Саҳих, гап шуки, Муслим ҳижрий 206 санада Туғилган», дейди. Имом Нававий ҳам мана шу фикрни қувватлаган. Хулоса қилиб айтганда, энг тўғри фикрга кўра, имом Муслим 206/821 санада Найсобурда туғилган.
Ҳаёти ва оиласи
Имом Муслим илмли, обрўли хонадонда дунёга келди ва улғайди. Отаси таълим тарбияда одамларга ўрнак бўлган зотлардан эди. Имом Муслимнинг шогирди Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Фарронинг таъкидлашича, отаси Ҳажжож ибн Муслим улуғ шайхлардан бўлган. Бинобарин, имом Муслимнинг биринчи устози, раҳнамоси ўз отаси бўлган, ундан таълим тарбия олиб, илм талабида бўлган, илмий давраларда мунтазам қатнашиб борган. Зотан, у даврда оталар ўз фарзандларини Қурьони Каримни ўргатиш, ёдлатиш учун мактабдорларга топширар, кейин араб тилини ўқитишар эди. Муслим хам бу неъматдан бебаҳра қолмаган. Имом Муслимнинг хаётини ўрганиш давомида унинг Абу Ҳусайн деган куняси бўлгани аниқланган. Бу бир қарашда унинг оила қурганини англатса да, унинг Ҳусайн исмли ўғли бўлган-бўлмаганини аниқ айтиш қийин. Бунга имом Ҳокимнинг қуйидаги сўзлари аниқлик киритиши мумкин: «Мен унинг бир неча қизи қолганини биламан... у ўзидан уғил фарзанд колдирмади». Демак, имом Муслим оилали бўлган ва фақат бир нечта қиз фарзандлар кўрган. Имом Муслимнинг таржимаиҳоли ҳақида келган қуйидаги хабар ҳам унинг оилали бўлганини тасдиқлайди: «Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжожнинг ҳузурида бир музокара мажлиси ўтказилди. Унга бир ҳадис айтишган эди, уни билмади. Дарҳол уйига қайтиб келиб, чироқни ёкди да, уйидагиларга: « Бу хонага хеч ким кирмасин.» деди. Унга: «Бизга бир сават хурмо ҳадя қилинган эди», дейишди. У: «Уни менга олиб келинглар», деди. Аҳли уни олиб келди...» Имом Ҳоким Мухаммад ибн Солиҳдан нақл қилган ривоятга кўра, имом Муслимнинг аёли Абдулвоҳид Саффор деган кишининг қизи булган. Абдулвоҳид Саффор илм аҳлига муҳаббатли, солиҳ инсон бўлган.
Жалолиддин Саматов,
“Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме
масжиди имом-ноиби