Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи аҳайҳнинг фатволардаги далилларининг мазҳабларининг асосий манбаларини зикр қилганда келтириб ўтгандик.
Ана шу асослардан бири-бу набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннат шарифлари ҳисобланади. Бизга маълумки, суннат ҳам Аллоҳ таолодан нозил бўлган ваҳий ҳисобланади. Қуръондаги кўпгина ҳукмларни фақатгина суннат орқали билишимиз мумкин. Мисол учун, намозларимизнинг адади, тартиби, шартлари, арконлари, уни бузувчи макруҳлари фақат суннат билан билинади. Ваҳоланки Аллоҳ таоло Қуръони каримда намозни етмиш мартадан кўпроқ зикр қилган. Шунингдек, закот молларининг нисоби ва ундаги закотнинг миқдори ҳам фақат суннат орқали баён қилинган. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда закотни намоз билан бир жойда етмиш мартадан кўпроқ зикр қилган. Шунингдек, рўза, ҳаж ва ислом асосларидан бўлган бошқа ибодатлар ҳам суннат билангина билинади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ибодатларнинг усуллари ва қоидаларни келтирган. Суннат эса унинг баён қилувчи ва шарҳловчи бўлиб келди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг асоси Қуръон ва суннат эканини ва уларнинг иккиси ҳам шахс ва жамият учун дунё-ю охират ва яхшилик негизи эканини баён қилиб, шундай марҳамат қилганлар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи қассаллам «Сизларга икки нарсани қолдириб кетмоқдаман. Агар у иккисини ҳам ушласангиз, ҳаргиз ҳалокатга кетмайсиз: (улар) Аллоҳнинг китоби ва менинг суннатиимдир», дедилар» (Имом Ҳоким ривоят қилган).
Аллоҳ таоло суннат ва унга амал қилишнинг фазилатини баён қилиб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун зикрни нозил филдик. Шоятки тафаккур қилсалар»(Наҳл сураси, 44-оят).
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар даврида яшаганлар. Ўша даврда китоб, Суннат ва салафи солиҳинларнинг сўзларини яхши билган одам ҳақиқий олим ҳисобланган. Шунинг учун ҳам имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг (Тобеъинлардан бўлишлари билан бирга ) гўдаклик давриларидаёқ Қуръонни ҳифз қилгач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳадисларини ёд олганларининг ҳеч бир ажабланарли жойи йўқ.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ жуда кўп ҳадисларни машҳур ровийлардан олдилар. У зотнинг ҳузурларида ҳадис борасида катта бир тўплам жам бўлди. У зотнинг айтган ҳадислари қирқ мингта ҳадисдан танлаб олинган бўлиб, уларни Куфа, Ироқ ва бошқа шаҳарларнинг олимлардан олганлар. Лекин ҳадис олишда Кўфанинг бошқа шаҳарлардан устун қўйганлар. Агар бир жойда ҳадис айтиш учун мажлис қурилиши ҳақида ҳабар топсалар, у зот ҳадис эшитиш учун шогиртларидан бирини юборардилар. Агар у ерда зикр қилинган ҳадислар ичида у зот эшитмаган ҳадис бўлса, уларни олардилар.
Лекин Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳадисни тушинишда, уни фаҳмлашда, масалаларни аниқлаш ва ҳукмларни бирлаштиришда, ҳукмларнинг носиҳ-мансуҳларни, уларнинг умумий ва ҳосларни, мутлақ ва муқайядини билишда нассларни жамлаш билан банд бўлганлари сабабли ҳадис ривоят қилишга вақт ажрата олмаганлар. Шунинг учун ҳам у зотнинг ҳадис айтиш учун мажлис қуришга ёки ҳадис ривоят қилишга бутунлай киришганлари борасида ривоят келмаган.
Ҳасан ибн Зиёд: «Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тўрт минг ҳадис ривоят қилганлар. Улардан иккимингтасини, Ҳаммоддан иккимингтасини эса бошқа устозлардан ривоят қилганлар», дейдилар.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис ривоят қилиш билан эмас, асосан ҳадисдан масалалар, ҳукм чиқариб олиш билан машғул бўлардилар. Ҳудди манашу ҳолатни Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумодек буюк саҳобалврда кузатиш мумуин. Бу улуғ зотлар ривоят қилиш билан эмас, асосан амал қилиш билан машғул бўлганлар. Шунинг учун ҳам улар ҳадис ривоят қилиш борасида у қадар машҳур бўлмаганлар. Ваҳоланки Абу Бакр розияллоҳу анҳу саҳобаларнинг энг фақиҳи ҳамда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бошқалардан кўра энг яқин ва энг кўп лозим тутган саҳобий эдилар. Ана шундай улуғ зот Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фақатгина уч юзга яқин ҳадис ривоят қилганлар.
Кейинчалик Абу Бакр розияллоҳу анҳу оз муддатли даврларида асосий эътиборларини Ислом қоидаларини қарор топтириш, муртад бўлиб кетаётганларга, закотни адо қилишдан бош тортаётганларга қарши курашишга қаратдилар. Шунингдек Аллоҳ таолони каломи бўлмиш Қуръонни жамлаш, уни, ёзиб китоб шаклига келтириш ва уни тиловати мансуҳ оятлардан ҳоли қилиш борасида жонбозлик кўсатдилар.
Бу каби масулиятли ишлар билан машғул бўлганлари учун ҳадис ривоят қилишга у қадар кўп вақт ажрата олмадилар.
Энди баъзиларнинг: «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу 5374 та ҳадис ривоят қилган , Абу Бакр розияллоҳу анҳу эса атига 300 та ҳадис ривоят қилган. Шунинг учун Абу Ҳурайра Абу Бакр розияллоҳу анҳудан кўра кўпро ҳадис билганлар», дейиши но туғри бўлганидек, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг оз ҳадис ривоят қилганларига қараб, «Абу Ҳанифа кўп ҳадис билмаган», деган сўз ҳам нотуғри ҳисобланади.
Зеро, Абу Ҳанифа рвҳматуллоҳи алайҳнинг фиқҳий масалалари, фатволари таълиф қилган бир қанча китоблари ва рисолалари у зотнинг ҳадис борасида ҳофиз бўлганларига ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадилари билан тинимсиз шуғулланганларига далолат қилади.
Абдуллохон Лутфуллаев,
Наманган шаҳар “Боқи Мирзо” жоме
масжид имом хатиби