Никоҳ ўта масъулиятли жараёндир. Инсон мана шу тушунча билан оила қурса, у мустаҳкам бўлади. Фарзанд деб аталмиш энг буюк неъмат ана шу оилада дунёга келиб, вояга етади, камол топади. Боланинг соғлом туғилиши, баркамол бўлиб вояга етиши, тўғри тарбия олиши, албатта, оиладаги ҳолатга боғлиқдир. Бунда ота-онанинг роли беқиёс аҳамият касб этади.
Соғлом, бақувват, бенуқсон фарзанд ва авлодлар ҳақида ўйлар эканмиз, аввало ҳар бир ўсиб келаётган ўғил-қизларимизга оила қуриш инсон ҳаётидаги энг муҳим масала эканлиги тўғрисида, кимга уйланиш, қачон турмушга чиқиш борасида тўғри маслаҳатлар бериб бориш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Биз учун қайсидир қариндошимиз билан қуда бўлиб, "Қариндошчиликни янада мустаҳкамлаш" эмас, наслимиз давомчилари бўлган авлодларимизнинг соғлом дунёга келмоғи муҳим бўлиши шарт.
Жамият истиқболида соғлом, ақлли, маънан баркамол фарзандлар муҳим ўрин тутадилар. Улар тарбияси, ҳаёт йўлини танлашида халқимизнинг ибратли анъаналари ва диний-миллий қадриятларига асослансак, иншаоллоҳ, хайрли ниятларимиз амалга ошади.
Ёш она ва туғулажак бола саломатлиги хавф остида қолмоқда, баъзи ҳолларда ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган она организми бир умр ногирон ёки касалманд бўлиб қолади. Эрта ҳомиладорлик нимжон бола туғилиши, рўзғор юмушларидаги уқувсизлик ҳам муаммони янада чигаллаштиради. Чунки эрта оила қурган қизлар ҳеч қандай касб эгалламаган ҳаётнинг пасд-баландига куникмаган, бола тарбиялашга тайёр бўлмайди. Кўп ҳолларда оналар ўлимининг, эр-хотин ажралишларининг сабабларидан бири ҳам эрта оила қуришдир.
Зеро эрта турмиш қизларнинг саломатлигини қониқарли эмаслиги яъни оила шароити, буларнинг бари турмиш қурган қизларимизнинг соғлигига жиддий таъсир кўрсатиб ҳомиладорлик даври оғир кечишга олиб келади. Натижада носоғлом онадан носоғлом фарзанд дунёга келади. Баъзи оилаларда келин соғлом бўлмасада уни фарзанд кўришга ундашади. Бундай қистовлар натижасида онанинг саломатлигига жиддий путур етади, бола ҳам майиб-мажруҳ туғилади. Мана шундай ҳолатни олдини олиш учун маҳаллаларда қайноналар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш лозим. Ҳақиқатни эътироф этган ҳолда турмуш қуриш, оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби муҳим ишларда диний ва миллий анъаналаримизга риоя қилиш билан бирга оила ва никоҳ ҳақидаги давлатимиз чиқарган қонун қоидаларга ҳам қатъий амал қилиш керак. Шуни айтиш лозимки яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ масаласига ҳам жиддий эътибор қаратиш лозим.
Ислом уламолари ва фиқҳлар истилоҳида "Уйланиш мумкин бўлмаган аёллар" ибораси мавжуд бўлиб бу иборада маълум кишига нисбатан ҳаром қилинган аёллар тушунилади. Бу аёллар тоифаларини "Нисо" сураси 23- оятида баён қилинган. "Сизларга никоҳ ҳаром қилинган бу; оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, хотинларингизнинг қизлари, ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларидир. Икки опа-сингилни қўшиб никоҳлаб олишингиз ҳам харом қилинди. Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ авф этар) албатта, Аллоҳ кечиримли ва марҳаматли зотдир: Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадиси шарифларида кимлар ўртасида никоҳ жоиз бўлмаслигини баён этганлар. "Ҳеч бир аёл ўз аммасини, холасини, ака-укаларининг қизлари, опа-сингилларининг қизлари устига никоҳланмасин. Агар никоҳлансалар, қариндошлар ўртасидаги силаи-раҳмни (қариндошлик риштасини) узган бўладилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти. Тиббий жиҳатдан эса қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ натижасида туғилган фарзанд кўпинча паст бўйли, ақли суст бўлиб туғилиши ўз исботини топган.
Қулайб ибн Манфаъадан ривоят билинади; Бобом; Ё Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам кимга яхшилик қилай деди; Онангга, Отангга, опа-сингилларингга, ака-укаларингга ва улардан кейин келадиган яқиндарингга вожиб ҳақдир ва силаи-раҳмдир дедилар.
Маъсумхон Турғунов.
Наманган шаҳар “Шайх эшон” жоме
масжиди имом хатиби