Аёллар саҳифаси

ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

15 сентябр куни Наманган вилояти "ҲИДОЯ" ўрта маҳсус таълим муассасаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қошидаги Дин ишлари Қўмитасининг Наманган вилояти бошқармаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси Наманган вилояти вакиллиги ҳамкорлигида отинойиларнинг фаолиятига оид  йигилиш бўлиб ўтди, унда  вилоят  хокимлиги мутахассиси Сайёрахон Исақова, вилоят бош отинойиси Ашурахон Хўжаева қатнашди.
Йиғилишда кўрилган масалалар.
1; Маҳаллаларда Жума тезислари асосида диний-маърифий мавзуларда маърузалар ўқиш.
2; Оилавий тарбия:
• Аёллар ва қизларга маънавий-ахлоқий тарбия бериш.
• Оилавий муносабатлар, никоҳ, она ва қизлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида маслаҳатлар бериш.
• Оилалардаги низоларни ҳал этишда кўмаклашиш.
3; Жамиятда маънавий муҳит яратиш:
• Ахлоқсизлик ва ижтимоий муаммоларга қарши маънавий тарғибот ишларини олиб бориш.
• Ёшларни турли бузғунчи оқимлардан ҳимоя қилиш.
4;  Ижтимоий фаолият:
• Маҳалла ва жамоатлардаги ижтимоий тадбирларда қатнашиш.
• Аёллар ўртасида миллий ва диний қадриятларни тарғиб қилиш.
5;  Ёшлар тарбияси:
• Қизларни миллий қадриятлар  ва диний анъаналарга риоя қилишга ўргатиш.
• Уларнинг билим ва маънавий жиҳатдан ривожланишига кўмаклашиш. 
юзасидан фаолият олиб бориш тўғрисида топшириқлар бериб ўтилди

photo_2025-09-17_12-31-53.jpg
photo_2025-09-17_12-31-56.jpg
photo_2025-09-17_12-32-04.jpg
photo_2025-09-17_12-32-07.jpg