• Home
  • Янгиликлар
  • «Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари бўламиз»
Янгиликлар

«Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари бўламиз»

«Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари бўламиз»

🤝 Жорий йил юртимиздан муборак ҳаж сафарига борган юртдошларимиз Арафот водийсида муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларида юртга қайтгач, «Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари бўламиз» деган эзгу ташаббусни илгари сурган эдилар.

📖 Ана шу эзгу ташаббус амалга кўчиб, юртимиз бўйлаб қизғин паллага кирмоқда. Жумладан, ҳожилар китобхонлик маданиятини юксалтириш, илм-маърифатга ҳомийликда намуна бўлиш, тўйлар, оилавий тадбир ва маросимларда меъёрга амал қилган ҳолда камхарж ва ихчам ўтказишда бош-қош бўлиш, ёшлар тарбиясини яхшилашда улар билан тушунтириш ишлари олиб бориш, меҳр-оқибат каби хайрли ишларини амалга оширишда жонбозлик кўрсатишмоқда. Шунингдек, “Ҳаж-2025” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларда фаол бўлмоқдалар.

🔹Ана шу эзгу ишлардан бири Тўрақўрғон туманида бўлиб ўтди. Туманнинг Юқори Мўғултой маҳалласида яшовчи бир оилада уч нафар имконияти чекланган фуқаро хонадонини маҳалла еттилиги ҳамда ҳаж сафарига борган ҳожилар, худуд имом-хатиби бошчилигида икки хонали янги уй қуриб эгаларига топширилди.

⚪️Ушбу ҳайрли тадбирда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳаджон Мирзаев, Наманган вилоят бош имом-хатиби Мусохон Аббосиддинов, нуроний оқсоқоллар, қўни-қўшнилар табриклаш мақсадида хонадонга ташриф буюришди. Барча шароитга эга шинам уйда тўйлар бўлиши эзгу тилаклар билдирилди.

 

photo_2025-10-12_11-23-50.jpg
photo_2025-10-12_11-23-56.jpg
photo_2025-10-12_11-24-08.jpg
photo_2025-10-12_11-24-13.jpg
photo_2025-10-12_11-24-19.jpg
photo_2025-10-12_11-24-25.jpg
photo_2025-10-12_11-24-30.jpg
photo_2025-10-12_11-24-35.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати