Барча уламолар бир овоздан ғийбатни гуноҳи кабира эканини эътироф этишган.
Fийбатнинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир.
Уламолар ғийбатни қуйидагича таърифлайдилар:
Журжоний айтади: «Fийбат инсоннинг бор айбларини унинг йўқлигида зикр қилишдир».
Муновий уни «Fойибнинг айбини зикр қилиш», деган.
Fийбатнинг энг мукаммал таърифи қуйидаги ҳадиси шарифда келган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан: “Ғийбат нима эканини биласизми?” деб сўрадилар. Улар: “Аллоҳ ва Расули билувчироқ”, дейишди. Набий алайҳиссалом: “Биродарингиз у ҳақида гапирган сўзингизни эшитиб, хафа бўлса, сиз уни ғийбат қилибсиз”, дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, биз айтган сифат унда бўлса-чи?” деб сўрашди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар сиз айтган сифат унда бўлса – ғийбат, бўлмаса – бўҳтон қилибсиз”, дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мерожга чиққанимда мисдан бўлган тирноқлар билан юзларию кўксиларини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Мен: “Эй Жаброил, улар кимлар?” деб сўрадим. “Булар у дунёда одамларнинг гўштини еб, обрўларини тўкканлар”, деб жавоб берди» (Имом
Айниқса, бугунги ижтимоий тармоқлар тобора ривожланаётган бир пайтда ғийбат ҳам замонга мос тарзда виртуал кўринишга кўчмоқда. Буни бирор ахборот ёки турли видео чиқишлар тагига қолдирилаётган изоҳлардан билиш мумкин. У ерда очиқ-ойдин ғийбат қилишлар кузатилади. Агар бирор таниқли, машҳур шахс ҳақидаги хабар бўлса, унга билдирилган сўзларни ўқишга ҳам киши хижолат бўлади. Энг ёмони, бу инсонлар билиб-билмай гуноҳга, ғийбатга шерик бўлаётганидадир.
Ҳужурот сурасининг 12-оятида:
«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидир».
Хулоса ўрнида Абу Ҳафс Кабир роҳимаҳуллоҳнинг хос шу мавзуда айтган сўзлари билан якун ясаймиз:
“Бировни иғво қилишнинг гуноҳи бир рамазон рўзасини тутмасликнинг гуноҳидан ёмонроқдир”. Ва илова қилади:
“Ким бир фиқҳ олимини иғво қилса, қиёмат куни пешонасида «Бу, Аллоҳнинг раҳматидан умид узувчидир!» деб ёзилган ҳолда келади.
Яратган барчамизни тилимизни ғийбат, ёмон сўздардан сақлай оладиган, комил мусулмонлардан қилиб унга амал қилишимизни ҳам насиб айласин.
Кенжабек Солиев,
Чуст туман "Ғойиб эронлар"жоме
масжиди имом хатиби