❗Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.
🔹 Бугун 16 март куни Наманган вилоят бош имом хатиби Мусохон домла ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган имом хатиб ва имом ноиблари иштирокида Наманган вилоятининг учта ҳудудида Давлатабод, Уйчи, ва Чортоқ туманларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида 1️⃣ гектар жойга3️⃣5️⃣0️⃣0️⃣ тупдан ортиқ манзарали кўчатлар экилди.
🌿Шу кунларда ўлкамизнинг турли ҳудудларида диний соҳа ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларида фаоллик билан иштирок этмоқдалар. "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида кенг жабҳада ишлар амалга оширилмоқда.









Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати