Жамият аъзоларига муносабат

БУ ҲАМ БИРОВНИ ҲАҚҚИ.

БУ ҲАМ БИРОВНИ ҲАҚҚИ.

Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан муфлис ҳақида сўрадилар. Жаноби Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Муфлис киши эрта қиёматда тоғдай савоблар билан келади-да, бандаларнинг ҳаққини адо қилмаганлиги учун бандалар унинг савобидан оладилар, сўнгра савоби қолмаса, ўзларининг гуноҳларини унга ташлаб кетадилар. Тоғдай савоблар билан келиб, тоғдай гуноҳлар билан кетадиган кишига муфлис дейди”. Шунинг учун бандалар ҳаққини яхшигина ўрганиб олайлик.

Аллоҳ таолони бандалари бўйинида Ўзининг ҳаққи бор ва яна бандалариниг ўзаро бир-бировларига ҳақлари борлигини шариатимиз бизларга таълим беради.  Аллоҳ таоло меҳирбон зот хоҳласа ўзининг ҳаққидан ўтади, аммо бандалар қиёматни ваҳшатини кўрганларида бир-бирлари у ёқда турсин, балки она боладан, ака укадан қочади. Аллоҳ таоло Қуръонда дейди:

 “У кунда киши ўз ака-укасидан ва онасидан ва отасидан, хотини ва бола-чақасидан қочади

Нима учун қочади? Бир-бирларидан ҳақларини талаб қилмаслик учун, она ҳам ўзининг ҳаққини тўғри адо қилмаган, ота ҳам ўз ҳаққини рисоладагидек бажармаган ва бола ҳам ўзининг фарзандлик бурчини адо қилмаган.

Мусулмончилик инсонни одобларидан бири бу ҳам бўлса йўл ҳаққига риоя этиши. Мабодо  инсон йўлда қандайдир эҳтиёжи бўладиган бўлса унинг ҳақларини қандай адо қилиш кераглиги ҳаққида  қуйидаги ҳадиси муборакда баён этилган.

“Бир куни Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Йўл бўйиларида ўтиришдан сақланинглар!” дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулаллоҳ, (гоғида) бизнинг гаплашиб ўтиришимиз зарур бўлиб қолади” деганларида, Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васаллам: “Агар ўтирсангиз, йўлнинг ҳаққини беринглар” дедилар. Саҳобалар: “Ё Расулаллоҳ, йўлнинг ҳаққи нима?” деб сўрашди. Сарвари коинот соллолоҳу алайҳи васаллам: “, озор бермаслик, саломга алик олиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш” деб марҳамат қилдилар”. Бошқа ривоятда қуйидаги ҳақлар ҳам бор: “Йўлдан адашганга тўғри йўл кўрсатиш, акса урган киши агар “Алҳамдулиллаҳ”, деса “Ярҳамукаллоҳ” деб айтишлик”.

Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васаллам мусулмонларнинг одобларини айтиб ўтмоқдалар. Мусулмон деган кўча бўйида ўтириб ўтган кетганни тамоша қилиб туришлиги одобдан эмас. Агар зарурат бўлса жоизу фақат унинг ҳаққини адо қилиб туришлиги лозим. Бу ҳақлар эса;

  1. Кўзни тийиш

 “Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васалламдан номаҳрамларга кўз тўсатдан тушиб қолиши ҳақида сўрасам, у зот соллолоҳу алайҳи васаллам: “Кўзингни тезлик билан бошқа тарафга қаратгин”, дедилар”

  1. Саломга алик олиш

Ҳасан Басрий дейдилар: “Салом бериш суннат, алик олиш фарздир”.

Тобеъинлардан бирлари Абдуллоҳ ибн Сомит розияллоҳу анҳу улуғ саҳобалардан бирлари Абу Заррил Ғифорий р.а.га келиб шикоят қилди: “Абдураҳмон ибн Уммул Ҳакамнинг олдидан ўтиб кетаётиб салом берсам, менга ҳеч нарса қайтармади”, деди. Шунда Абу Заррил Ғифорий р.а.: “Эй биродарим ўғли, бундан сен хафа бўлма, чунки сен зарар кўрмайсан. Се нга ундан кўра яхшироқ зот – унинг ўнг елкасидаги фаришта алик олди”, дедилар.

Азизлар, салом берган одам ҳар қандай ҳолатда ҳам ютуқда бўлади. Чунки, унинг саломи ҳеч қачон аликсиз қолмайди. Аксинча, унинг саломига алик олмаган кишининг ўнг томонида юрувчи хайр-барака фариштаси алик олиб қўяр экан. Бу жуда фазилат-ку.

  1. Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш

 “Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар”.

 “Ҳар бир яхшилик садақадир

 “Ё Расулаллоҳ, менга яхши амални кўрсатинг” деди Абу Барза. “Йўлдаги халақит берувчи нарсаларни олиб ташласанг сен учун садақадир

Бу ҳадис билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатийлар амалини марҳамат қилдилар:

Абу Барза ал Асламий розияллоҳу анҳукелиб Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар: “Ё Расулаллоҳ, Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг”. “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, деб буюрдилар Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам”

Инсонлар йўлида халақит қиладиган нарсаларни олиб ташлаш бу жаннатий инсонларнинг иши экан. Чунки жаннатий кишиларда кибр бўлмайди. Албатта, энгашиб йўлдан бирор нарсани олиб ташлаш анчагина инсонни кибрини синдиради. Энди буни аксини қилган инсончи, яъни йўлда озор берувчи нарсаларни тўкиши унинг аҳволи нима бўларкин?!

 “Бир мусулмон одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деб уни олиб ташлади. Бас, унинг гуноҳлари мағфират қилинди

Бундан билинадики мусулмон инсон йўлдаги  бир кичкина тиконни олиб ташлашлиги билан гуноҳлар мағфират қилинади. Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади:

Албатта, яхши амаллар ёмонлик – гуноҳларни кетказур” 

                                               Баҳодир Ботиров,
Чуст туман “Охунбобо”  жоме 
масжиди имом хатиби.