24 декабрь куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари, шунингдек тажрибали имом-хатиблар ҳамда "Ҳаж-2024" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи аъзолари учун Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Худойберди Эшон“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.
🔹Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Уйчи туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди.
🔻Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш;
иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.
🔵Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Уйчи туманида фаолият олиб борди. Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
🔹Шунингдек Мусохон домла Уйчи туман "Худойберди Эшон" масжиди ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф фикр, мулоҳазалари тингланди ва маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакилли