Таълим тарбия

СОЛИҲ ФАРЗАНД — ЮРТ КЕЛАЖАГИ

СОЛИҲ ФАРЗАНД — ЮРТ КЕЛАЖАГИ

Аллоҳ таоло инсонга берган энг буюк неъматлардан бири — фарзанд неъматидир. Фарзанд оила қувончи, хонадоннинг чироғи, ҳаётнинг давомчисидир. Қолаверса ҳар бир миллат ва жамиятнинг эртанги куни, тараққиёти ва равнақи аввало ёш авлоднинг қандай тарбия топишига боғлиқ. Шу боисдан ҳам солиҳ, одобли, билимли ва ватанпарвар фарзандларни тарбиялаш ҳар бир ота-она, устоз ва жамиятнинг энг муқаддас вазифаларидан бири ҳисобланади. Зеро, солиҳ фарзанд — юрт келажагидир.

Солиҳ фарзанд деганда фақат ибодат қиладиган фарзанд эмас, балки ахлоқи гўзал, илмли, ҳалол, меҳнатсевар, катталарни ҳурмат қиладиган, кичикларга меҳрибон бўлган фарзанд тушунилади. Бундай фарзанд ота-она учун дунёда ҳам бахт, охиратда ҳам садақаи жориядир. Аввало, яхши ахлоқли, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатадиган, ҳалоллик ва ростгўйликни ҳаётининг шиори қилиб олган фарзанд тушунилади. Бундай фарзанд нафақат ўз оиласига, балки бутун жамиятга манфаат келтиради. Чунки яхши тарбия кўрган ёшлар юртнинг илм-фани, иқтисодиёти ва маънавиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутади. Барчамиз бугунги куда анашундай солиҳ фарзандлар қандай тарбия топиб ота-она ва юрт учун қандай манфаьтлар келтираётганини кўриб турибмиз албатта. 

Бугунги кунда юртимизнинг келажаги ёшлар қўлида. Агар фарзандларимиз солиҳ, илмли ва ватанпарвар бўлиб улғайса, юртимиз тараққий этади, тинчлик ва осойишталик мустаҳкамланади. Зеро, бугунги фарзанд — эртанги олим, устоз, шифокор, муҳандис, имом, раҳбар ва Ватан ҳимоячисидир.

Оила — тарбиянинг биринчи масканидир. Фарзанд аввало ота-онасидан ибрат олади. Агар уйда ҳалоллик, ростгўйлик, меҳр-оқибат ва дин-диёнат муҳити бўлса, фарзанд ҳам шундай руҳда камол топади. Шу боис ҳар бир ота-она ўз фарзандига насиҳат билан бирга амалда ҳам намуна бўлиши лозим.

Солиҳ фарзанд тарбияси фақат оила эмас, балки мактаб, маҳалла ва жамиятнинг ҳам вазифасидир. Устозлар берган илм, маҳалланинг маънавий муҳити ва жамиятдаги яхши намуна фарзанднинг комил инсон бўлиб етишишига катта таъсир қилади.

Юртимиз мустақилликка эршгандан кегин эса ёш авлодларга жуда кўплаб имконятлар эшиги очилди десак муболаға бўлмайди. Куни кеча ватандошимиз спўр бўйича жахон мусабақасида нуфузлий ўрини олиши хам анашундай имконятлардан фойдаланиб юрт шанини ва байроғини баланд чўққиларга кўтарилишига ўз хиссасини қўишиб яна бир бор солиҳ фарзанд намунасини кўрсатди.

Ислом таълимотида ҳам солиҳ фарзанд тарбиясига катта эътибор қаратилган. Фарзанд Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати бўлиб, уни тўғри йўлда тарбиялаш ота-онанинг бурчидир. Ҳадисларда фарзандга яхши одоб ва тарбия бериш энг улуғ садақа экани таъкидланган. Демак, солиҳ фарзандни вояга етказиш нафақат дунёвий, балки диний жиҳатдан ҳам улкан аҳамиятга эга. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга солиҳ фарзанд тарбиялаш учун, ота-оналарга насиҳат қилиб шундай деганлар:   

“Фарзандга ота-она яхши одоб беришдан кўра улуғроқ ҳадя бераолмайди.” Деб мархамат қилганлар.

Бу ҳадисдан маьлум бўладики, фарзандга мол-мулк қолдиришдан кўра, унга яхши тарбия ва чиройли хулқ бериш афзалдир. Чунки бойлик тугайди, аммо яхши тарбия умрбод инсонга ҳамроҳ бўлади.

Юрт келажаги ёшлар қўлида. Агар фарзандлар илмли, маърифатли, ахлоқли ва Ватанга садоқатли бўлиб улғайса, мамлакат тараққий этади, тинчлик ва фаровонлик мустаҳкамланади. Аксинча, тарбияга эътибор сусайса, жамиятда турли муаммолар юзага келиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, солиҳ фарзанд тарбияси ҳар биримиз учун энг муҳим вазифадир. Чунки бугунги яхши тарбияланган фарзандлар — эртанги юрт таянчи, миллат фахри ва Ватан келажагидир.

 

         Манбалар асосида тайинланди.                                                             

Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон туман “Абдулхамид хожи Абдуррахмон ўғли” 

жоме масжиди имом хатиби