• Home
  • Рамазон 2025
  • “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи”
Рамазон 2025

“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи”

“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи”

📆 6 март куни Рамазон ойи муносабати билан Тўрақўрғон туманидаги "Олтин Водий" тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ташкил қилинди.

❗Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.

🔹Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов, Тўрақўрғон тумани хокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси раҳбарлари бошчилигида Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган,  ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқоролар ва бошқа конфессия вакилларига мурувват кўрсатилиб ифторлик дастурхони ёзилди.

🤲Дуога қўл очган фуқароларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар, бундай ҳур, эмин-эркин замоннинг қадрига етиш, шукрона келтириш лозимлигини таъкидладилар.
 

photo_2025-03-07_19-52-55.jpg
photo_2025-03-07_19-52-58.jpg
photo_2025-03-07_19-53-01.jpg


Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати