Поп тумани бош имом-хатиби Азизбек домла Кенжаев бошчилигида Поп тумани Марғизор МФЙ ҳудудида жойлашган "Мурувват" уйида истиқомат қилаётганлар учун хайрли тадбир ташкил этилди.
✅Рамазон ойининг фазилатли кунларида савобли ишларни кўпайтириш мақсадида Мурувват уйида яшаётган 312 нафар бемор ҳамда у ерда фаолият олиб бораётган 27 нафар ишчи-ходимлар учун ифторлик дастурхони ёзилди.
⭐Ифторлик дастурхони атрофида йиғилганлар Рамазон ойининг баракаси, саховат ва меҳр-оқибат фазилатлари ҳақида суҳбат қуришди. Тадбир давомида беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр ва этибор кўрсатилди. Бундай хайрли ишлар жамиятда инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
🤲Йиғилганлар ушбу эзгу ташаббус учун миннатдорчилик билдириб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда Юртбошимиз ҳаққиларига хайрли дуолар қилишди.









Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати