Жамият аъзоларига муносабат

ОИЛА ИНСОНИЯТНИНГ ДУНЁВИЙ САОДАТИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ҚЎРҒОНДИР.

ОИЛА ИНСОНИЯТНИНГ ДУНЁВИЙ САОДАТИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ҚЎРҒОНДИР.

Оилада доимо тинчлик-тотувлик давом этиши учун, эр ва хотин ўзларининг бурч ва мажбуриятларини гўзал тарзда адо этиб боришлари лозим бўлади. 

Хўш, бу бурч ва мажбуриятларни ким буюрган ва ким кўрсатиб берган. 

Бу борада ҳам мукаммал динимизнинг асосий манбаи бўлган Қуръони карим ва суннати Набавияда муфассал баён қилиб берилган.

Жумладан, Аллоҳ азза ва жалла каломи шарифида эркак зотига  хитоб қилиб:“... улар билан тинч-тотув турмуш кечиринглар...”-деб марҳамат қилади. (Нисо-19).

Дарҳақиқат ислом шариати манашу оятга амал қилиб, ўз аёлларига нисбатан чиройли муомалада бўлган эркакни, инсонларнинг энг яхшиси қаторига қўшади. 

Бу борада ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам сизу-биз умматга катта ибрат ва намуна мактаби бўлганлар. Сўзимизни исботи Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Сизларнинг ичингиздаги энг яхшиларингиз, ўз аҳли-оиласига яхши муносабатда бўлганларингиздир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан ҳам кўра яхши муносабатдадирман”-дедилар. 

Албатда, ҳар тўкисда бир нуқсон дейилганидеқ ожиз бандаси айбу-нуқсондан ҳоли эмас. Ана шундай вазиятда ҳам сизу-биз умматни қандай йўл тутишни, оиладаги тинчлик-тотувликни бардавомлийлиги таъминлаш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини чиройлик тавсияларини берганлар. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бир мўмин, ҳеч бир мўминани ёмон кўрмасин. Агар унинг  хулқ-атворидан  бирини ёқтирмаса, бошқа бир хулқини ёқтириши мумкин»-дедилар. 

Яна шариат эркакни оила раҳбаридек шарафга кўтарар экан, ўз навбатида катта масъулият унинг гарданида эканлиги маълум бўлади. 

Бу борада саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, Ё, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳар биримизнинг устимизда хотинларимизнинг ҳақлари нималардан иборат деб сўрашди. Шунда У зоти шариф: «Ўзинг еганингда ейдирмоқлигинг, кийганингда кийдирмоқлигинг, юзига урмаслигинг, ёмон сўзлар билан ҳақоратламаслигинг ва борди-ю уришиб қолсанг, фақатгина уйингни ичкарисида гаплашмай юришлигинг»-деб жавоб бердилар. 

Оила тинч бўлиши учун хотин ҳам ўз эри олдидаги бурчларини адо этишлиги керак бўлади.

Бу борада ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга дунё ва охират саодатинига элтадиган олтин қоидани тавсия қилганлар. 

Жумладан: “Қайси бир аёл беш вақт намозини муҳофоза қилиб, рамазон рўзасини тутиб, иффатини сақлаб ва эрига итоат этиб, дунёдан ўтадиган бўлса, жаннат эшикларининг хоҳлаганидан киради”-деганлар. 

Шундай кўрсатма ва мажбуриятларга амал қилиш билан бирга эр ва хотин бир-бирларига тегишли бўлган яқинларини хурмат қилишлари, оилани янада мустаҳкам ва тинч ҳамда ҳавас қилгудек оилалардан бўлишига хизмат қилади. Иншааллоҳ. 

Яратган Роббимиз ҳаммамизни ўзига бандачиликни адо қилишлик билан бирга, эркак бўлган кишига эрлик вазифасини, аёл бўлган кишига аёллик вазифасини гўзал тарзда бажаришлик билан дунё-ю охиратда юзи ёруғ инсонлар қаторида бўлишни ҳамма инсонман деган зотга насиб айласин!!! ОМИН!!!

 

Фазлиддин Салимов,
Мингбулоқ тумани “Мулла тожи Аҳмад” жоме 
масжиди имом хатиби