• Home
  • Янгиликлар
  • Норин туманидаги “Қурбон ота“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди
Янгиликлар

Норин туманидаги “Қурбон ота“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди

Норин туманидаги “Қурбон ота“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди

30 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда "Ҳаж-2025" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзолари учун Наманган вилояти Норин туманидаги “Қурбон ота“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

🔹Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Норин туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🔻Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
⚪️биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2025” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш; 
⚪️иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
⚪️учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.
🔵Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Норин туманида фаолият олиб борди.

🔹Шунингдек Ишчи гуруҳ аъзолари Норин тумани масжидлари ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф, фикр, мулоҳазалари тингланди ва маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.

⚡️Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

photo_2026-03-30_22-31-12.jpg
photo_2026-03-30_22-31-16.jpg
photo_2026-03-30_22-31-20.jpg
photo_2026-03-30_22-31-24.jpg
photo_2026-03-30_22-31-28.jpg
photo_2026-03-30_22-31-31.jpg
photo_2026-03-30_22-31-35.jpg
photo_2026-03-30_22-31-38.jpg
photo_2026-03-30_22-31-42.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати