Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига мана бу йил 35 йил тўлди. Мустақиллик эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир.
Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватанга бўлган мухаббат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди. Ўзбекистон дунё ҳамжамияти орасида Мустақил давлат сифатида ўз ўрнини эгаллади ва ўтган йиллар мобайнида иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан мустаҳкамланди. Аҳоли кўз ўнгида ҳар томонлама эришилаётган ютуқлар мамлакатимиз қудрати юксалиб бораётганлигидан, адолатли ижтимоий давлат қарор топаётганлигидан далолатдир. Айниқса, аҳолининг эхтиёжларини қондириш, соғлиғини сақлаш, малакали ва замонавий тиббий хизмат турларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бажарилаётган ишлар кўлами нақадар катта эканлигини инкор этиб бўлмайди. Худди шундай, таълим-тарбия соҳасига бўлган эътибор ҳам юксалди. Олий маълумот олиш учун ёшларимизга “ижод” мактаблари, “Темурбеклар мактаблари", Бухоро халқаро математика мактаби ва бошқа мактаблар мустаҳкам таълим пойдевори вазифасини ўтамоқда. Халқаро фан ва спорт олимпиадаларида, жаҳон чемпионатларида фарзандларимиз қўлга киритаётган шода-шода медаллар ҳам Истиқлол неъматидир.
Ман шу йил хам халқимз учун дунё миқиёсида кўплаб янги марраларни запт этиб жахон саҳналарида байроғимизни баланд кўтарилишию, мадхиямизни янграшида хам мустақиллигимизни самараси десак муболаға бўлмайди. Серқуёш, сержило диёримизнинг қай бир гўшасига борманг, беқиёс бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг гувоҳи бўласиз.
Айни кунларда улкан қурилиш ва ободонлаштириш майдонига айланган. Мамлакатимизда сўнги йилларда сезиларлий даражада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари туфайлий халқимиз ҳаёти фаровон бўлиб бормоқда. Бунёд этилаётган янги-янги корхоналар, катта-катта ишлаб чиқариш иншоотлари, муҳташам таълим-тарбия ва спорт саройлари халқ фаровонлиги учун хизмат қилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимизга кўрк бераётган ижтимоий иншоотлар, намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган уй-жойлар, дам олиш масканлари, истироҳат боғлари, равон кўчалар турмуш тарзимизнинг нақадар яхшиланиб, ҳаётимиз фаровонлашиб бораётганидан далолатдир.
Шундай иншоатлардан бири куни кеча Юртбошимиз ташаббуслари билан барпо этилган Учқўрғон туманидаги ГЭС (Генератор Электор энергия станцяси)ни юртимизни мустақиллигини 35 йиллигига очилиши хам биз учқўрғон халқи учун қкванарлий хол бўлди албатта. Бундай бунёткорлик ишлари амалга ошишлиги учун энг мухим омил ва сабаб бу мустақил диёримизни тинчлиги ва фаровонлигидир.
Энг муҳими, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида мамлакатимизда тинчлик ва хотиржамлик барқарор, одамлар руҳиятида кўтаринки кайфият ҳукмрон.
Бундай муваффақиятларнинг бош омили, аввало, давлатимиз сиёсатининг инсонийлик ва эзгулик тамойиллари билан уйғунлигидадир. Бинобарин, мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун. Инсон қадри улуғвор. Ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати, турар жойи, мулки ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари қонун ҳимоясида.
Шуни ғурур билан айтиш мумкинки, мамлакатимизда тинчлик-тотувлик, иноқлик ва аҳиллик ҳукм сураётгани, бунёдкорлик ишлари изчиллик билан давом этаётгани, баркамол авлод эришаётган ютуқлар, спортчиларимиз забт этаётган шоҳсупалар, барча-барчаси ривожланиш ва тараққиёт белгиларидир.
Мустақиллик – миллат ҳаётидаги энг буюк воқелик, асрий орзуларимиз рўёби. Уни мустаҳкамлаш, қўз қорачиғимиздек авайлаб асраш, иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий асосларини такомиллаштириб бориш, жамият ҳаётини доимий равишда ривожлантиришга ҳисса қўшиш ҳаммамиздан фидоийликни, шукроналикни талаб қилади. Зотан, Қуръони каримда “Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди. У сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз” (Наҳл” сураси, 78-оят). Биз кўзларимиз кўриб турган, қулоқларимиз эшитиб турган, дилларимизни қувнатаётган ютуқларни инкор этсак, кўриб-кўрмасликка, билиб-билмасликка олсак, гумроҳлик бўлади. Бу кунларга, бундай имкониятларга, яратилган шароитларга шукр қилмоғимиз, шукроналик билан яшамоғимиз даркор.
Манбалар асосида тайинланди.
Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон туман “Абдулхамид хожи Абдуррахмон ўғли”
жоме масжиди имом хатиби