Жамият аъзоларига муносабат

ИСЛОМДА МОЛИЯВИЙ ШЕРИКЧИЛИК ШАРТЛАРИ.

ИСЛОМДА МОЛИЯВИЙ ШЕРИКЧИЛИК ШАРТЛАРИ.

Аллоҳ таоло инсонларни яратиб, уларни ер юзида яшашлари учун тирикчиликнинг турли омилларини ҳам пайдо қилди ва ана шу тирикчилик омиллари воситасида ризқу рўзларини топишларини жорий қилди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "У (Аллоҳ) сизларга Ерни хоксор (бўйсунувчи) қилиб қўйган зотдир. Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида (саёҳат, тижорат ёки деҳқончилик қилиб) юраверингиз ва (Аллоҳнинг берган) ризқидан тановул қилингиз (Қиёмат куни) тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир" (Мулк сураси, 15-оят). 

Шеркчиликда қўйидаги 4 нарсага амал қилиш:

  1.  Шерик бўладиган мол-мулкни тайин қилиб, шартларини келишиб олиш.

  2. Илмини билиш.

  3. Хиёнат қилмаслик.

  4. Бошқаларга манфат етказиш.

  5.   Исрофгарчиликка ишлатмаслик.

  Лекин айрим ҳолларда ўзаро шерикчилик қилаётган инсонлар бу масалада ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунмаётган, гоҳида тушунсаларда мол-дунёга бўлган ҳирс туфайли амал қилишни пайсалга солиб келишаётган мавзулардан биридир. Зеро, шерикчилик масаласида омонатдорликка амал қилиш учун мустаҳкам имон ва яхши ният бўлиши керак. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дегаллар "Аллоҳ таоло айтади: Мен, икки шерикнинг учинчисиман, модомики улардан бири бошқасига хиёнат қилмас экан, уларнинг орасида бўламан. Агар хиёнат қилса уларнинг орасидан чиқаман.”

Шерикчиликда ишонч, ҳаққига хиёнат қилмаслик керак.

Иш бошлашдан олдин Аҳл-илм ва имомлармиздан маслаҳат олиши. Қачоники иш шариаътга мувофиқ бошланмаган бўлса, унга шарий хукм чиқариб бўлмайди.

Баъзан шерикчилик ишларида тушунмовчилик, келишмовчилик ҳолатлари учраб туради. Мана шундай пайтда масалани ҳал қилиш учун оғир-босиқлик, тўғри сўзлик, ўзаро ҳурматни сақлаб қолиш лозим бўлади. Келишмовчиликларни ҳал қилиш асносида ҳақ қайси томонда бўлса, шунга бўйсинишни мақсад қилиши керак.

Довудхон Икрамов,
Наманган шаҳар “Мавлоно Алиюл қори” жоме 
масжид имом ноиби.