Ижтимоий муҳит

ИСЛОМДА ИЖТИМОИЙ КЎМАК

ИСЛОМДА ИЖТИМОИЙ КЎМАК

Ислом дини инсон ҳаётининг барча жабҳаларини ўз ичига олган мукаммал низомдир. Унинг асосий тамойилларидан бири жамиятнинг ижтимоий бирлигини таъминлаш ва ёрдамга муҳтожларга кўмак кўрсатишдир. Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ижтимоий ёрдам ва қўллаб-қувватлашнинг аҳамияти ҳақида кўп маротаба таъкидланган.  Бу тамойиллар орқали Ислом жамиятнинг енг кучли пойдеворларидан бирини барпо етган.

Қуръони каримда ижтимоий кўмак муҳим мавзулардан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "Яхшилик ва тақво йўлида бир-бирингизга ёрдам беринг. Гуноҳ ва душманлик йўлида еса ёрдам берманг." .

Мазкур оят ижтимоий ҳаётимизда бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ва яхши ишларда ҳамкорлик қилиш Исломнинг асосий амалларидан бири еканини кўрсатади. Ёрдамга муҳтожларни қўллаш, улар билан меҳр-шафқатда бўлиш бизни жаннатга елтувчи улуг‘ йўлдир.

Расулуллоҳ  соллалоҳу алайҳи васаллам нинг ижтимоий кўмакка даъватларига келсак, Расулуллоҳ  соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким бир мусулмоннинг дунёвий ташвишини кетказса, Аллоҳ унинг қиёматдаги ташвишини кетказади. Ким муҳтожга ёрдам берса, Аллоҳ унга дунё ва охиратда ёрдам беради." .

Бу ҳадис ижтимоий кўмакнинг нафақат дунёвий фойдасини, балки охиратдаги улуг‘ мукофотини ҳам еслатади. Жамиятдаги камбағал, бева-бечоралар, етим болалар ва ногирон кишиларни қўллаш Расулуллоҳ  соллалоҳу алайҳи васаллам нинг доимий амалиётларидан бўлган. У зотнинг ҳаётлари бизга ижтимоий ёрдамнинг енг гўзал намунасини кўрсатади.

Закот ва садақа – ижтимоий кўмакнинг асосларидан биридир. Исломнинг беш рукнидан бири бўлган закот – камбағал ва ёрдамга муҳтожлар манфаати учун мўминлардан олинадиган улушдир. Аллоҳ таоло буюради: "Улардан мол-мулкларидан садақа олгин ва улар билан покла ҳамда уларни юксалтиргин." .

Закот орқали мусулмонлар орасида тенглик ва ижтимоий адолат таъминланади. Шунингдек, садақа ҳам Исломда ижтимоий кўмакнинг муҳим воситаларидан биридир. Расулуллоҳ  соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ҳар куни қуёш чиқаётган вақтда сизнинг ҳар бир аъзойингиз учун садақа бурчингиз бор." .

Закот ва садақа жамиятда бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқни камайтириб, ижтимоий бирликни мустаҳкамлайди.

Яхшилик қиёматдаги мукофотлардан биридир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Ким бир яхшилик қилса, унга унинг ўн баробар мукофоти берилади." . Бу оятдан кўриниб турибдики, ҳар бир ижтимоий кўмак ва яхшиликнинг мукофоти Аллоҳ ҳузурида улуг‘ даражада бўлади. Расулуллоҳ  соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким бир мўминни кийим билан таъминласа, Аллоҳ уни жаннат либоси билан кийдиради." .

Бу далиллар ёрдамга муҳтожларга кўмак беришнинг қандай улкан савобга ега еканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Хулоса қиладиган бўлсак, Ислом дини ижтимоий ёрдам ва меҳр-оқибатни ҳаётий амалларимизга татбиқ етишни таъкидлайди. Закот ва садақа, етим ва камбағалларни қўллаш, беморларга ёрдам бериш, қарздорларга кўмаклашиш – буларнинг барчаси Ислом жамиятининг ажралмас қисмлари ҳисобланади.

Аллоҳ таоло бизни бир-биримизга раҳмат ва мададкор бўлишни, ёрдамга муҳтожларга кўмак беришни лозим топган мўминлардан қилсин. Омин.

Абдумуталиб Масалиев, 
Чуст тумани “Балиқчи” жоме  
масжид имом-хатиби