Жаҳолатга қарши маърифат

ИНТЕРНЕТДАГИ ФИТНАЧИЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК!

ИНТЕРНЕТДАГИ ФИТНАЧИЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК!

Бугунги кунда ёшлар орасида фейсбук, телеграм, инстаграм, твиттер каби ижтимоий тармоқ турлари оммалашди. Кишини саломатлиги у озиқланаётган сув ва неъматлар софлигига боғлик бўлганидек, шахс дунёқарашининг соғломлиги ва илм савияси ўзлаштираётган маълумот ва билимларининг манбаларига боғлиқдир. Шу сабабдан, давримизда интернет тармоғидан фойдаланиш одоби ижтимоий одобларнинг энг аҳамиятлиларидан бири хисобланади.

Хар нарсанинг яхши ва ёмон тарафи бўлганидек, сўнги пайтларда ижтимоий тармокларнинг ҳам жиддий хатарлари юзага чиқмоқда. Жумладан, айни даврда айрим бузғунчи оқимларнинг интернетдан ўз ғарази йўлида кенг фойдаланиб, ёшларни ўз домига тортаётгани, айрим сайтдарда бехаёлик, турли фитналар, жамиятни беқарорлаштирувчи ёлғон маълумотлар берилаётганини кузатишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам халқимиз хусусан, ёшларни ана шундай хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир зиёли маърифатпарвар инсоннинг энг долзарб вазифасига айланиб бормоқда. Хозирги даврда энг асосий муаммога айланган иллатлардан бири–ёлғон ахборотдир. Айниқса, ижтимоий тармоқларда турли асоссиз маълумотларни тарқатиш, турли бўхтонлар ва уйдирмаларни урчитиш холатлари кўплаб учрамоқда. Айрим соддадил мусулмонлар мана шундай уйдирмаларга ишониб, ёлғон ва бўхтонга шерик бўлиб қолмоқдалар. Энг ачинарлиси-кўпинча тарқатилган ёлғон маълумотлар оқибатида инсоннинг обрў ва шаъни топталмоқда, шариатимизда қайтарилган катта гуноҳларга йўл очилмоқда.

Шариатимизга кўра, ҳар бир мусулмоннинг шаьни ва обрўсини тўкиш худди қонини тўкиш ёки молини ўзлаштириш каби бошқа мусулмон учун харомдир

Бузғунчи тўдалар, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда одамларни, айниқса ёшларни тўғри йўлдан адаштириш, улардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиш, жамиятда нифоқ чиқариш ҳамда энг ачинарлиси уруш оловини ёқишга уринишмокда.

Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги ҳам, кимдан таълим олгани ҳам номаълум кимсалардан дин олинмайди. Чунки фатво бу дин демакдир. Шунинг учун машҳур тобеин Муҳаммад ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳи “бу илм-диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар” деганлар. (Имом Муслим ривояти).

Ижтимоий тармоқлар орқали динимизга бўлаётган зарарлардан яна бири ҳар бир юртнинг пешқадам олимларини тахқирлаш, тухмат-бўхтон сўзлари билан обрўсизлантириш, уларни нифоқда айблашдир. Уларнинг бундан ўйлаган мақсадлари мусулмон оммасини илмий раҳбарсиз қолдириб, ўзларига эргаштириш ва бошқаришдир, Албатта, ижтимоий тармоқларни буткул ёмонга чиқаришга хаққимиз йўқ. Хаммамиз ҳам янгиликлардан хабардор бўлиш, дунё қарашимизни ўстириш мақсадида интернет тармоғига мурожаат қиламиз. Муҳими улардан оқилона фойдалансак, хусусан ёшларни ақлан ва руҳан тўғри тарбия топишида, турли ёт қарашлар таъсирига тушиб қолмасликларига хушёр бўлсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Хурматали Нортиллаев, 
Чуст туман Эшон Сўфи бобо жоме 
масжиди имом-хатиби