• Home
  • Янгиликлар
  • ИМОМ-ХАТИБЛАР ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Янгиликлар

ИМОМ-ХАТИБЛАР ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ИМОМ-ХАТИБЛАР ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

🔹Бугун, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов раислигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллигининг мажлислар залида вилоятдаги имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

🔹Йиғилишда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Хатамов Жамшед Мухторович иштирок этди. Унда 2025 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

⚪️Йиғилишда имомлик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик, теран фикр билан қараши, ўз устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг маънавий-маърифий соҳадаги эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз изланиб, хизмат қилишлари зарур экани алоҳида қайд этилди.

⚪️Бундан ташқари, имомлар ҳудудлардаги МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиб, ҳожилар билан биргаликда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш, оилаларни тинч-тотув яшаши, фарзандларни бевақт тирик етим бўлмаслиги учун ажримларнинг олдини олиш, кексаларни ҳурмат қилиш, қўшничилик одобларига риоя қилиш, юрт тинчлиги ва осойишталиги учун барча бирдек масъуллиги кабиларга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди.

⚪️Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Норин тумани бош имом-хатиби ва “Ҳаққулобод” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Камолиддин домла Хамроқулов вазифасидан озод этилиб, тумандаги “Ҳаққулобод” жоме масжиди имом-ноиби лавозимига ўтказилди. Норин тумани бош имом-хатиби ва “Ҳаққулобод” жоме масжиди имом-хатиби лавозимига Зикрулло домла Умурзақов тайинланди.

⚪️Шунингдек, Уйчи туманидаги “Худайберди эшон” жоме масжиди имом-хатиби Олимхон домла Исақов, Тўрақўрғон туманидаги “Исфахон” жоме масжиди имом-хатиби Муҳибулло домла Худайбердиев ва Янгиқўрғон туманидаги “Бешбулоқ” жоме масжиди имом-хатиби Акмалхон домла Саппановларга туман бош имом-хатиби лавозими юклатилди.

⚪️Йиғилиш якунида Наманган вилоятида узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келаётган, бугунги кунда нафақа ёшига етган бир гуруҳ имом-хатиб ва имом-ноибларга вакиллик томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
 

photo_2025-07-12_20-20-13.jpg
photo_2025-07-12_20-20-15.jpg
photo_2025-07-12_20-20-19.jpg
photo_2025-07-12_20-20-22.jpg
photo_2025-07-12_20-20-25.jpg
photo_2025-07-12_20-20-27.jpg
photo_2025-07-12_20-20-33.jpg
photo_2025-07-12_20-20-36.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати