Янгиликлар

ИЛМ ТАЛАБИДАГИЛАР ЭЪТИРОФДА

ИЛМ ТАЛАБИДАГИЛАР ЭЪТИРОФДА

🟢Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида ва Бухоро вилоятидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Наманган вилоятидан бориб таҳсил олаётган талабалар учун учрашув ташкил этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакиллиги ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбир «Масофаларни яқин қилувчи мулоқот» шиори остида бўлиб ўтди.

🗣Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов ва Янги Наманган, Чортоқ ва Уйчи туман бош имом хатиблари талабалар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

✅Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — илм йўлида изланиб келаётган талабаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳамда илмий муаммоларига ечим излаш, шунингдек, талабаларни вилоятдаги диний-маърифий жараёнларга фаол жалб этишдан иборат бўлди.

🗣Суҳбат давомида Обидхон домла талабалар билан нафақат илмий, балки ҳаётий тажрибалари билан ҳам ўртоқлашди. Айниқса, илм олишда ниятни тўғри қилиш, талабанинг исломий одоб-ахлоқ билан зийнатланиши, шунингдек, таълим бераётган ва тарбия бериб келаётган устозларга ҳурмат масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

✅Учрашув якунида наманганлик фаол талабаларга шартнома пуллари қоплаш учун пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди. Бундай учрашувлар илм йўлидаги ёшлар учун нафақат моддий мадад, балки Ватан равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилишга чорлов бўлиб хизмат қилади.

photo_2026-01-30_17-54-38.jpg
photo_2026-01-30_17-54-41.jpg
photo_2026-01-30_17-54-45.jpg
photo_2026-01-30_17-54-47.jpg
photo_2026-01-30_17-54-52.jpg
photo_2026-01-30_17-55-01.jpg
photo_2026-01-30_17-55-04.jpg
photo_2026-01-30_17-55-07.jpg
photo_2026-01-30_17-55-10.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати