Бугун – 16 январ куни Янги Наманган туманида вилоят бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов раҳбарлигида Янги Наманган туманида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом хатиб, имом ноиблари иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
🗣Йиғилишда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, имом-хатибликнинг шарафли ва масъулиятли вазифалари, замон талабига мос фаоллик, доимий ўз устида ишлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларига хизмат қилиш масалаларига урғу қаратилди.
🗣Шунингдек, иш интизоми, функционал вазифаларга риоя қилиш, кийиниш маданиятида шахсий намуна бўлиш, фуқароларни қабул қилиш сифатини ошириш, МФЙлар билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ёшлар тарбияси ва маърифатга эътибор қаратиш таъкидланди.
⏺Наманган вилояти бош имом хатиби Абдуллоҳ домла Саматов Янги Наманган туманидаги "Саид Собитхон", "Усмон Зуннурайн", масжидларда намозхонларга қулай шарт-шароитлар ташкил этиш мақсадида масжид хонақоҳларини ва маъмурий биноларни истиш ҳамда таҳоратхоналарни мунтазам иссиқ сув билан таъминлаш юзасидан амалий ишлар ташкил этилганини кўздан кечирдилар.







Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати