Аллох таоло барча махлуқотлари ичида инсонни энг азиз ва мукаррам қилиб яратди. Унга ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсиндириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неьматларни ато қилди. Бунинг эвазига инсонларни илохий амрларини сўзсиз бажаришга, қайтарганларидан қайтишликка ва Ўзи буюрганидай турмуш кечиришга амр этган.
Аллох таоло ўзининг каломи Қурьони каримда инсон зотига ато этилган бехисоб неьматлар хақида шундай мархамат қилади. “Дархақиқат (биз) одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга от-улов ва кемаларга миндириб қўйдик хамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси 70-оят).
Инсониятни барча ёмонликлардан сақланишга илохий амрларни адо этишга, жамият ва дин манфаати йўлида яхши амалларни қилишга, виждонли мустахкам иродали, жисмонан соғлом, гўзал хулқли, дин ва жамиятга наф келтиришга ва фақат покиза нарсаларни истеьмол қилишга чорлайди.
Лекин минг афсуски бугунги кунда айрим инсонлар ўз нафслари домига тушиб ўткинчи хойу-хавасларни деб гиёхвандлик йўлини тутмоқдалар.
Хозирги вақтда гиёхвандлик балоси инсоният хаётига жиддий хавф солаётган машьум иллатлардан бири бўлиб турибди. Бежизга у “Аср вабоси” деб ном олмаган. Ўз жонингизга ўзингиз қасд қилмангиз, яьни хаёт қийинчиликларига бардош бера олмай ёки бирор нарсанинг аламига чидай олмай ўзини-ўзи ўлдириш таьқиқланмоқда ёки шарьан рухсат этилмаган шариатимизда барча маст қилувчи одам ақли, хушуни карахт қилувчи нарсалар шу жумладан, гиёхвандлик харом қилинган. Зеро булар инсони хорликка, ёмонликларга етакловчи иллатлардир.
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар”
Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Ислом динида ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам, зарар келтириш йуқ”. дейилган. Яшашдан мақсад нафсоний ҳисларни қондириш эмас, балки ақл билан дунё охират ва дунё саодатига эришишдир.
Ибн Аббос розияллоҳ анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Инсон боласи азият топган нарсадан фаришталар ҳам азият чекади”. Кишининг ҳаётига салбий таъсир қиладиган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ёмонироқ бўлиши билан бирга, оила, хонадон ва юртнинг файз баракаси кетишига сабаб бўлмайди деб ҳеч ким айта олмайди. Барчамизга маълумки, муборак динимизнинг барҳаёт таълимотида ҳар бир инсоннинг жисми, ақли ва руҳиятига таъсир қиладиган ва зарар берадиган турли зарарли ичимликлардан, барча турдаги гиёҳвандлик, чекиш каби иллатлардан сақланмоғи вожиб бўлади.
Алламо ибн Ҳажар Маккийнинг сўзларига кўра, Гиёҳванд моддалар истеъмол қилишда бир қанча диний ва дунёвий зарарлар мавжуд: у инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, тананинг турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирани сусайтиради, бош, юрак, сил, истисқо хасталикларини юзага келтиради. Ибодатдан тўсади, шарму–ҳаёни кетгазади, инсоний муносабатлар ва мурувватга зарар етказади. Бундан ташқари, бу зарарли иллат инсонни ўта ялқов, камғайрат, оилага бепарво, аҳамиятсиз қилиб қўяди.
Кўзни хиралаштиради, тишларни тўкиб юборади. Яна фатволарда келишича, “Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, уни сотиш ва унинг тижоратидан келган фойда ҳам ҳаром саналади.”
Зотан, миллат поклик, садоқат, ҳалолликка интилиб, ҳаромдан ҳазар қилиб соғлом турмуш тарзига риоя қилиб яшаган инсоннинг ҳаёти мазмунли ўтади.
Юнусхон Умаров,
Косонсой туман “Садпири Комил” жоме
масжиди имом-хатиби