Жамият аъзоларига муносабат

ФАРЗАНДНИНГ ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ

ФАРЗАНДНИНГ ОТА-ОНА ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ

         Ота-она инсон ҳаётида энг улуғ ва қадрли зотлар ҳисобланади. Улар фарзандни дунёга келтириб, меҳр-муҳаббат билан тарбия қиладилар, унинг камоли ва бахти учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этадилар. Қолаверса бир фарзандни дунёга келишлиги учун она тўққиз ой қорнида кўтаришлиги ва унинг азобини тортиб, дунёга келар вақтида онаю зор етмиш икки дона суягини синдирганлик азобини тортиб, ўлимни бўйнига олиб, не-не умидлар билан икки йил эмизишлиги, ойоққа туриб юригунича бағрига босиб кўтаришлари ва кечалари уйқусини харом қилиб тонгача қарашлари буларнинг барчаси ортида фарзандидан яхшиликларни умит қилишидир. Бир она ва ота фарзандга қилган мехнатини ўнтаси бир бўлиб қилаолмайдиган хизматларини биз фарзандлар умримизни охиригача хам адо этаолмаймиз. Шу боис фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари жуда улуғ ва муқаддасдир.

       Аввало, фарзанд ота-онасини ҳурмат қилиши ва уларга доимо яхши муомалада бўлиши лозим. Қуръони каримда ҳам ота-онага яхшилик қилиш, уларга “уф” ҳам демаслик таъкидланган. Бу эса ота-онага нисбатан ҳурмат ва эҳтиромнинг нақадар муҳим эканини кўрсатади.

     Фарзанднинг яна бир муҳим бурчи — ота-онага итоат қилишдир. Албатта, бу итоат яхши ва савобли ишлар доирасида бўлиши керак. Ота-онанинг маслаҳати ва дуоси фарзанд учун катта бахт ва омад манбаидир.

      Минг афсуслар бўлсинкий бугунги кун авлодалари ичида ота-онани хурматини қилмаётган ноқабул фарзандлар хам бор.                                                                                                      Аллоҳ таоло хаттокий ота-онага уф деманг деб биз учун оддий кўринган амал бўлган уф дейишни хам карих кўрмоқда. Бугун бази инсонлар Аллоҳ таоло неьмат қилиб берган ота-оналарни қадрига етмай уларни хизматини оғир санаб хаттокий қўл кўтараётганлари хам учраб турибди. Биз умматни шу кунга тушиб қолишимизда аввало ўзимиз оила ва фарзандларимизга ислом ва ота-она ким эканлигини танитаолмаябмиз. Фарзандларимиз бугун хаётни суннат ва исломдан эмас балкий ўзларини замонавий , қўштирноқ ичида “Маданятлий” деб хисоблаётган европадан ўрганишмоқда.

Аммо Ислом дини уни қоралайди. Динимизда фарзанд ота-онасининг хизматида бўлиши, уларнинг ҳолидан хабар олиб туриши, эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилиши керак. Айниқса, улар кексайган вақтларида фарзанднинг меҳри, ғамхўрлиги ва ёрдами янада муҳим аҳамият касб этади.

      Ота-онани рози қилиш фарзанд учун ҳам дунёвий, ҳам ухравий саодатга элтувчи йўлдир. Чунки ота-онанинг розилиги — Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлади. Ҳадисларда ҳам жаннат оналар оёғи остида экани таъкидланган.

 Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир фарзанд ота-онасини қадрлаши, уларни ҳурмат қилиши, хизматини сидқидилдан адо этиши ва дуоларини олишга интилиши лозим. Зеро, ота-онага яхшилик қилиш инсоннинг энг улуғ фазилатларидан биридир.

Сирожиддин Эргашев,
Учқўрғон туман “Саидхон Эшон” 
жоме масжиди имом ноиби