Жамият аъзоларига муносабат

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

ЁШЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ

Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар, жамиятдаги етакчи доираларнинг ёш авлодни оилали қилиш борасидаги бурчлари уларни никоқ лаб қўйиш билан чекланмайди. Балки, келинлик ва куёвликка номзод ёшларга никоҳ, оила, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари, оила тутиш сирлари, эр-хотинлик муносабатлари каби нарсаларни ўргатиш ҳам зарур. Бу борада ҳам қилишимиз лозим бўлган ишларимиз анчагина. Ҳозирги кузатишлар натижасига қараганда, кўпчилик ота-оналар фарзандларини оилали қилиш мақсадида мол-дунё ва сеп йиғадилар, совчилик, қудачилик борди-келдиларини қиладилар ва каттароқ тўй қилиш билан ўз бурчларини адо этган бўлиб, эркин нафас оладилар. Аммо энг муҳим масалалардан бир  бўлган нарса — қизларини келинликка, ўғилларини куёвликка тайёрлаш эсларидан чиқиб қолади. Минг афсуски, кўпчилик ёшлар гўшангага оила, эр-хотинлик ҳаёти, уларнинг ўзаро муносабатлари, ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда бурч ва масъулиятлари ҳақидаги динимиз таълимотларидан бехабар ҳолда кирадилар.  

Келинларга насиҳат

  • Қаноат соҳибаси бўл, ундан ҳайиқиб тур. Эринг уйга нима кўтариб келса, хушфеъллик ва одоб-назокат билан қабул қилиб ол, ташаккур айт.  

  • Эрингга ҳамиша итоатда бўл, амрларини яхшилаб тингла ва бажар.  

  • Эрингнинг назари тушадиган жойларга эътибор қил. У сенда хунуклик кўрмасин. Уй ичи ва ҳовлини ниҳоятда озода ва тартибли тут.  

  • Эрингнинг бурнига  ҳушёр бўл. Димоғига сендан ёмон ҳид кирмасин, фақат хушбўйлик сезсин.  

  • Овқатни вақтида тайёрла, асло кечиктирма. Эринг уйга келиши билан дастурхон сол.  

  • Унинг уйқу вақтини, уйғониш пайтини билиб ол. Чунки  очлик ва уйқунинг бузилиши эркакларнинг ғазабини қўзғайди.  

  • Хожангнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилма, авайлаб асра! Чунки унинг мол-дунёси сеникидир.  

  • Эрингнинг қариндоши ва яқинларини иззат-ҳурмат қил. Бу билан хожангни ҳурмат қилган бўласан.  

  • Эрингнинг сирларини бошқаларга айтувчи бўлма, унинг ишончини йўқотасан.  

  • Хожангнинг амрига осий бўлма, унинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил. Шуни яхши билиб олки, хожанг хафа бўлганда хурсанд кўринишдан, у қувонган пайтда ғамгин бўлишдан ўзингни эҳтиёт қил!  

Куёвларга насиҳат

  • У ҳам сен каби тасар руф қилиши керак деб ўйлама. Чунки у сендан бошқача яратилган.  

  • Уни эътиборсиз қолдирма. Унга муҳаббат, меҳр ва омонлик ҳадя эт. Чунки у аёллик табиати ила мазкур нарсаларга муҳтождир.  

  • Унинг шикоятларини эътиборсиз қолдирма. Аёл киши ҳар доим маънавий ва меҳрли қўлловни истайди.

  • Унга совғалар тақдим қилишда бахил бўлма, чунки аёл зоти бахил эрни ёқтирмайди.

  • Аҳдини зиёрат қилишига қарши бўлма, агар бунга қарши бўлсанг, унинг муҳаббатини йўқотасан. Аёллар ўз аҳдига кўпроқ боғлиқ бўлади (эслаatma: matndagi "ахдини" ва "ахдига" сўзлари асл маънога кўра "аҳлини / ота-онасини" ёки "аҳдини" тарзида бўлиши мумкин, лекин оҳангга кўра ўз яқинларини/уйини назарда тутган ҳолда "аҳлини" дегани мантиқлироқ чиқ ади) .  

  • Гоҳ-гоҳи рашк қилишингни билдириб тур. Бу унинг аёллик иззат-нафсини рози қилиб туради.  

  • Унга лутф кўрсат, аёллигини қондириб тур.  

  • Унинг айбларини юзига солма. У танқидни ёқтирмайди.  

  • Ундан юз ўгирма. Аёл киши ўзига қулоқ тутганни яхши кўради.  

  • Унга хиёнат қилма. Аёл учун энг оғир нарса эрининг хиёнат қилишидир.  

  • Унинг ўзини ҳам, ҳис-туйғуларини ҳам масхара қилма, чунки у нозик хилқатдир, жароҳатни кўтара олмайди.  

  • У сендан талаб қилган нарсани унутма. Акс ҳолда унда «қадр-қийматим йўқ экан» деган тушунча пайдо бўлади.  

  • Ундан ёрдамингни аяма. Чунки  аёл зоти доимо ўзи ишонадиган ва суянадиган шахсга муҳтождир.  

  • Оилавий масъулиятларинг ва ваъдаларингни зинҳор эътиборсиз қолдирма. Уларга амал қилишинг аёлингга бўлган муҳаббатингни ҳис қилдиради.  

  • Унинг иккингизнинг муаммоларингизни ҳал қилиш бўйича таклифларини эътиборсиз қолдирма. Агар ундай қилсанг, бу унга аҳамият бермага нингни билдиради. 

  • Ундан муаммоларни оқилона ва мантиқий ҳал қилишини талаб қилма. Чунки аёл киши одатда кўпроқ отифага — ҳис-ҳаё жонга берилган бўлади.  

  • Уйнинг майда-чуйда ишларига кўп аралашма. Бу борада унга ишон. Бу унга уйнинг ҳақиқий бекаси экан ини сездириб туради.  

  • Уни мақтаб туришдан ғофил бўлма. Унинг кийими, зийнати, пиширган нарсаларини, уй тутишини мақтаб тур. Бу унинг аёллик туйғусини рози қилади.  

  • Аёл кишининг ҳомиладорлик, туғиш ва ҳайз каби оғир ҳолатларни бошидан ўтказишини асло унутма. Ўша пайтларда унинг ҳис-туйғуларини ян ада кўпроқ риоя қилиш лозим. 

  • Унинг шахсий ҳурриятини кўп чеклама. Хусусан, ижтимоий алоқаларда.

Манбалар асосида тайёрланди 
 Анвархон Садриддинов,  
Наманган шҳар “ Ҳазрати Лангар ” жоме  
масжиди имом-хатиби