Таълим тарбия

БЕКОРЧИЛИК ВА УНИНГ АЯНЧЛИ ОҚИБАТЛАРИ

БЕКОРЧИЛИК ВА УНИНГ АЯНЧЛИ ОҚИБАТЛАРИ

(Интернет ва унинг салбий оқибатлари)

    Ҳаёт вақтлардан иборатдир, ким вақтини бекор ўтказса ҳаётини беҳуда ўтказибди. Буюук алломалардан билари “Эй одам фарзанди, сен вақтлардан иборатсан, агар бир кунинг бехуда ўтса, сенинг бир қисминг кетибди”, -деган.

   Гоҳида дангаса одам аслида омади чопмаганидан эринчоққа айланади. Базан қизиқишларини тўғри тақсимлаш қанчадан-қанча инсонлар ҳаётини бахту-омадга тўлдиради. Аксинча, айримларнинг қизиқиши сўнгани учун оёғидан янада ортга тортади.

    Бекорчилик кўпайган сари дангасалик кучаяиб. Инсонни турлий хил на дунёсига ва на динига фойда бермайдиган ишларга вақт сарифлашга олоиб келади.

Инсон кўп харакатда бўлса, дангасаликдан асар хам қолмай инсонни яшашга бўлган иштиёқи ортади ва тана ва онг уйғунликда ишлайди. 

   Ислом дини хам айнан шу манода инсонларни кўп харакат ва мехнат қилишга чорлайди. Мехнат қилиш ва касб-ҳунар ўрганиш хақида Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтганлар: “Аллоҳ таоло ҳунарманд бандани яхши кўради”. 

   Бу эса инсонни камолат сари этаклайди. Бугунги ёшларни аксаряти бекорчилик ва дангасалик оқибатидан ҳулқи бузилиб, тиллоларга тенг бўлган вақтини исроф этиб ўзига ва дунёсига манфати бўлмаган ишларга хусусан турлий хил интернет ва ижтимой тармоқлар орқалий бузғунчилик, ҳаёсизлик ва лоқайнликни тарғиб этувчи видео роликлар орқалий ўз  тафаккурини зайифлаштириб ёшлар онгини бузуқ ғоялар билан захарламоқда.

  Телефон хотирасидаги турлий видеолавхалар, интернет орқалий намоиш этилаётган ҳар хил маьлумотлар ёшларни манқуртлик ва онгсизлик сари етакламоқда. Бундай холатлар йигит ва қизларимизни охир-оқибат оғир гуноҳ содир этишга, шармандалик ва умр заволига олиб бормоқда. Ахир умр,вақт,ёшлик ,соғлик ғанимат эмасми? Буларни исроф қилиш оғир гунохдир.

  Бекорчилик иллати қайси халқда илдиз отса, албатта уни зайифлаштиради. Тараққиёт карвонидан уни ортда қолдиради. Бу касаллик қайсси шахисга етса, уни хор қилади ва обрўсидан айрилади. Шу бойис ҳам хазрати Умар (розияллоҳу анҳу) : “ Нафсингни фойдалий нарсалар билан машғул қил, акс холда уни зарарлий нарсалар олади”, деб бежизга огохлантирмаганлар. 

  Шундай экан хар бир ота-она ўз фарзандларини бугунги кунда нима амал билан шуғилланиши ва кимлар билан дўст тутиниб қандай холда юрганлигига этибор бериб уларни келажаги учун жон куйдирмоғи керак бўлади. 

Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон тумани “Абдулхамид хожи Абдуррахмон ўғли” 
жоме масжиди имом хатиби