Жамият аъзоларига муносабат

АЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ.

АЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ.

Фаридуддин Аттор ўзларининг  “Тазкиратул авлиё” китобларида келтирадиларки: “ Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен уч ёшимда намоз ўқир эдим. Тоғам Муҳаммад ибн Саввор мени кўриб қолсалар йиғлар эдилар. 

Бир куни айтдим:

  • Эй тоға, менда бошқача ҳолат юз бермоқда, кўнглим асло қарор топмас! Нима қилайин?

Айтди:

  • Эй Саҳл, бу ҳолатингни ҳеч кимга айтмагин, чунки ҳали болаликда ҳеч кимда бундай ҳолат юз бермаган.

Менга ўгит бериб айтар эди, доим Аллоҳ билан бўлгин, кечалари уйғонганингда, айтгин, “Аллоҳ мен билан бирга”, Аллоҳ мени кўриб турибди”, “Аллоҳ менга гувоҳ бўлиб турибди”,  деб ўргатган эди.

Ибрат:

Ота-она, бобо-бувилар, амаки-тоға ва фарзанд учун масъул бўлган барчага ушбу ривоят ибратдир. Болага ёшлигидан “Аллоҳ мен билан бирга”, “Аллоҳ мени кўриб турибди”, “ Аллоҳ гувоҳ бўлиб турибди”, деб ўргатиш жуда катта самара беради, иншааллоҳ. Орқасидан кузатиб юрмасангиз ҳам, дарсларини қилади, ҳаромга қўл қўл урмайди, зинога яқинлашмайди. Улғайганда ҳам Аллоҳ таъоло тавфиқи билан барчага  устоз, намуна бўладиган инсон бўлиб етишади. Чунки уни яхшилик қилишга ҳам, ёмонликдан тийилишга ҳам “Аллоҳ кўриб тургани, Аллоҳнинг у билан бирга бирга экани, Аллоҳ унга гувоҳ бўлиб тургани”ни ҳис  қилиши сабаб бўлади. 

Аллоҳ барчаларизга ҳар бир қадамимизда, ҳар бир нафасимизда Аллоҳ бизни кўриб турганини, Аллоҳ биз билан бирга эканини, ҳар ишимизга гувоҳ бўлиб турганини ҳис қилиб ҳаёт кечиришимизни насиб айласин. 

Шукруллоҳ Турсунов,
Наманган шаҳри “Абу Ҳанифа” жоме 
масжиди имом-хатиби